Mavzu: INHA UNIVERSITY IN TASHKENT
1. KhKHAN (M) (153) [off] | TXT | 12| 22 May 2017, 21:10
IUT ҳақида
Тошкент шаҳридаги Инҳа
университети Ўзбекистон
Республикаси Президентининг
2014 йил 24 мартдаги
ПҚ-2155-сонли «Тошкент
шаҳрида Инҳа
университетини ташкил этиш»
тўғрисидаги қарорига биноан
ташкил этилиб, 2014 йил 2
октябрдан “Компьютер
инжиниринги” ва “Дастурий
инжиниринг” йўналишлари
бўйича ўз фаолиятини
бошлади. Мазкур илм даргоҳи
халқаро стандартлар
даражасидаги ахборот-
коммуникация
технологиялари соҳасида
юқори малакали
мутахассисларни тайёрлашни
янада такомиллаштириш,
шунингдек, илғор хорижий
олий таълим муассасалари
билан ҳамкорликни
кенгайтириш мақсадида
ташкил этилди, ҳамда
университетининг асосий
фаолият йўналиши этиб
қуйидагилар белгиланди:
ахборот-коммуникация
технологиялари соҳасида
халқаро стандартларга мос
юқори малакали
мутахассисларни, биринчи
навбатда дастурий
таъминотни ишлаб чиқиш,
ахборот тизими ва
компьютер тармоқларини
бошқариш бўйича
мутахассисларни
тайёрлашни таъминлаш;
республиканинг олий
таълим тизимига ўқув
жараёнини замонавий
таълим технологиялари
асосида ташкил этиш
бўйича илғор хорижий
тажрибани жорий этиш,
очиқ ахборот-таълим
муҳитининг ривожланишига
кўмаклашиш;
республикада ахборот-
коммуникация
технологиялари соҳасида
узлуксиз таълим ва малака
ошириш тизимини
шакллантиришга
кўмаклашиш, илмий
тадқиқот ва таълим
муассасалари, дастурий
маҳсулот ишлаб чиқувчилар,
ишлаб чиқариш
корхоналари, саноат ва
инфратузилма тармоқлари
ҳамда бошқа замонавий
ахборот-коммуникация
технологиялари
истеъмолчилари ўртасида
ўзаро мустаҳкам
ҳамкорликни ўрнатиш;
иқтисодиёт реал сектори
тармоқларининг аниқ
эҳтиёжларини ҳисобга
олган ҳолда ахборот-
коммуникация
технологиялари соҳасида
юқори малакали кадрлар
тайёрлашни назарда
тутувчи халқаро
стандартларга мос мақсадли
таълим дастурларини
ташкил этиш учун шароит
яратиш.
Бундан ташқари мазкур
қарорда қуйидагилар ҳам
белгилаб қўйилди:
ўқув-услубий раҳбарлик ва
таълим жараёнини амалга
ошириш Инҳа университети
(Корея Республикаси)
томонидан илғор педагогик
ва ахборот технологиялари
қўлланган ҳолда
тузиладиган битимлар
асосида таъминланади;
талабаларни ўқитиш инглиз
тилида кундузги шаклда,
Ўзбекистон Республикаси
давлат таълим
стандартлари талабларини
ҳисобга олган ҳолда, Инҳа
университети (Корея
Республикаси) ўқув
режалари ва дастурларига
мувофиқ олиб борилади;
Тошкент шаҳридаги Инҳа
университети
битирувчиларига
Ўзбекистон Республикасида
олий маълумот тўғрисидаги
ҳужжат сифатида эътироф
этиладиган Инҳа
университети (Корея
Республикаси)нинг
белгиланган намунадаги
дипломи берилади.
Like0
Share
Класс0
Tweet
Долзарб
IUT тайёрлов курсларига
ҳужжатлар қабул қилмоқда
Биз Тошкент шаҳридаги Инҳа
университети тайёрлов
курсларига ҳужжатлар қабул
қилишни бошлади. Тайёрлов
курсларида ўқиш ниятида
бўлганлар учун иккита янгилик
бор.
Батафсил »
Нега IUT?
БАТАФСИЛ»
Нега айнан Тошкент
шаҳридаги Инҳа
университети?
Мазкур саволга замон
талабларидан келиб чиққан
ҳолда жавоб беришга ҳаракат
қилиб кўрамиз. Юртбошимиз
таъкидлаганларидек: “Янги
аср – ахборот, юксак
технологиялар ва замонавий
билимлар, олдимизда
очилаётган янги истиқболлар
асридир”.
Батафсил»
Нега IUTни танлашим керак?
Инҳа университети 60 йил
аввал етакчилик, билим ва
мамлакатга хизмат қилиш
учун олий мақсадларни ният
қилган ҳолда тузилган.
Батафсил»
IUT асосий мақсад ва
вазифалари
Тошкент шаҳридаги Инҳа
университетининг асосий
вазифаси жамият ва миллат
тараққиёти учун, юртимизда
ахборот технологиялар
соҳасининг ривожи учун ўз
ҳиссасини қўша оладиган,
юқори малакали, ҳар
томонлама баркамол
мутахассисларни етказиб
беришдан иборат.
Батафсил»
Tashkent Office :
9, Ziyolilar str., M.Ulugbek
district, Tashkent city
Phone :
+998 71 289-99-99
Fax :
+998 71 269-00-58
Email :
info@inha.uz
Website :
www.iut.uz, www.inha.uz
Inha University
KOREA
Office :
INHA University Admissions
office 100, INHA Avenue, Nam-
gu, Incheon, Korea
Phone :
0082-32-860-7221~5
Fax :
0082-32-860-7210
Website :
eng.inha.ac.kr
manba: inha.uz
2. KhKHAN (M) (153) [off] | TXT | 12| 22 May 2017, 21:13
Ba'zi manbalarda A.Q.SH va Korea hamkorlikda deyilgan, nega inha.uz'da bu haqida yozilmagan?
3. ZIYOYIDDIN (162) [off] | TXT | 12| 12 Jul 2017, 08:59
Shu unversitet bo'yicha batafsil malumot beradigonlar bormi ? Kirish bali,Fakultetlar...
4. MAVERICK (17) [off] | TXT | 12| 12 Jul 2017, 18:14
ZIYOYIDDIN (12 Jul 2017, 08:59):
Shu unversitet bo'yicha batafsil malumot beradigonlar bormi ? Kirish bali,Fakultetlar...
ZIYOYIDDIN, inha.uz iut.uz hammasi bor
5. livemaster (5) [off] | TXT | 12| 8 Sep 2017, 23:11
:koz:
6. DIKIY (73) [off] | TXT | 8| 26 Feb 2019, 14:03
Man Inhani oldida kvartirada turardim :voy:
Ma'lumotlar
Mavzu id raqami: 1348
Mavzuga oid xabarlar soni: 6 ta
So'ngi faollik vaqti: 26 Feb 2019, 14:03
Mavzuni ko'rishgan: 12 kishi
» txt shaklida yuklab olish
» Mavzudagi yangi xabarlardan xabardor bo'lishni rad etish
uzmasters.ru Onlayn 220 (0/220)
uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
uzmasters.ru Forumdan qidirish
uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru