Mavzu: Abituryentlarga yangilik (ILM-FAN/Ilm fan taraqqiyoti) Erkatoy (18 Oct 2019 11:52) ​​​​​​Тарихий кун

Khan Academy O’zbek - Ўзбекистондаги илк оммавий бепул онлайн таълим платформасининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Бугун, Ўзбекистонда илм соҳасидаги тарихий кунлардан бири. Бепул мустақил таълим олиш бўйича дунёдаги энг катта платформалардан бири - Khan Academy - бир гуруҳ фидойи юртдошларимиз томонидан ўзбек тилига таржима қилинмоқда. Бу жуда катта фойдали, савобли ҳамда машаққатли иш.

www.xanakademiyasi.uz орқали ёшларимиз онлайн видеодарсларни кўриб, ўз билимларини оширишлари мумкин.

Тўғри, интернетда фойдали контент жуда кўп. Исталган фан бўйича бемалол уйда ўтириб, мустақил ва мукаммал билим олиш мумкин. Аммо улар хорижий тилларда. Ўзбек тилида эса, минг афсуски, фойдали манбалар жуда ғариб.

Менимча, Khan Academy O’zbek лойиҳаси ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 30 йиллик байрамига энг катта совға бўлди.

Ушбу лойиҳа яна бир томондан жуда қувонарли. Мазкур лойиҳа ташаббускор фуқаролар томонидан амалга оширилди, унга мингга яқин инсонлар ўз хайриялари билан улуш қўшишди. Яъни ушбу йирик лойиҳа муаллифлари давлат эмас, жамият - сизу биз! “Давлат бизга нима қилиб берди, фалон нарсани давлат қилсин” деган мафкура ёпишиб қолган бир замонда, фуқароларнинг ўзи ҳам биргалашиб йирик лойиҳалар қила олиши мумкинлигини исботлаб бергани учун ҳам хурсандман. Ҳақиқий фуқаролик жамиятининг асосий белгиси ҳам шу аслида.

Сиз ҳам лойиҳага ўз ҳиссангизни қўшмоқчимисиз? Унда @khanacademyuzbek каналига аъзо бўлинг.

Payme ёки Click тизимлари орқали хайрия қилишингиз ҳам мумкин.

Агар ўқитувчи ёки таржимон сифатида лойиҳага ёрдам бермоқчи бўлсангиз, унда қуйидаги хабарни ўқиб чиқишни тавсия қиламан.

https://t.me/khanacademyuzbek/203

Хуллас, лойиҳага чин дилдан омад тилайман! Илоҳим, ушбу лойиҳа орқали ёш йигит-қизларимиз, фарзандларимиз лойиҳа орқали ўз билимларини оширишсин, улар олган билимлар эса Ватанимизнинг ривожи учун фойда келтирсин.


Манба: Xushnudbek.uz телеграм канали. BeruniyGroup (19 Oct 2019 17:20) [b]ADMINKA,[/b] ona tili darsiga kirmaganmisiz nima balo? Erkatoy (19 Oct 2019 20:04) mavzu haqda fikrlar bõlsa izoh qoldirilsa yaxshi bõlardi. Qolgan gaplar ortiqcha Manba: https://uzmasters.ru/forum/10/40/3477/