1.Zenit(M)(414)[off]
| TXT | 43| 1 Nov 2018, 15:44
Жорий йилнинг ноябрь ойидан юртимизда Octo деб номланган янги онлайн тўлов тизими ишга тушади. Бу ҳақда манбаларга асосланган ҳолда Anhor.uz нашри хабар берган.Айни дамда янги тизимнинг расмий сайти ҳам ишга тушган бўлиб, у ўзбек, рус, инглиз ва хитой тилларида фаолият юритади.
Octo онлайн тўлов тизими Visa, Master Card, Union Pay, JCB, «МИР», «Яндекс.Деньги» ва Qiwi каби халқаро тўлов тизимлари билан интеграциялашади. Яна бир ойдан кейин унга Uzcard ҳам қўшилиши кутилмоқда.