Mavzu: ЯХШИ АМАЛНИНГ МУКОФОТИ
1. Prince_Abdul(M) (1178) [off] | TXT | 15| 5 Jul 2019, 07:25
ЯХШИ АМАЛНИНГ МУКОФОТИ.

Гўшт фабрикасида ишлайдиган бир аёл иш тугагандан сўнг музлаткичларни текшириш учун музлаткичга кирганда эшик бехосдан ёпилиб, аёл музлаткични ичида қолиб кетди.

Аёл овози борича бақириб ёрдам сўради. Музлаткич эшигини тепди, йиғлади, аммо ҳеч ким эшитиб ёрдамга келмади.

Иш вақти тугагани учун ҳамма ишчилар уйларига кетиб бўлишган эди.

Совуқ аёлнинг суяк-суягигача ўтиб борар, омон қолиш умиди дақиқа сайин камая борарди.

Орадан бир-икки соат ўтгандан кейин музлаткич эшигини цехнинг кириш эшиги ёнида турадиган қоровул очди.

Аёл ўзига келгач ҳайрон бўлиб қоровулдан сўради:
"Сиз мени музлаткичга қамалиб қолганимни қаердан билдингиз? Ахир цех ичини текшириш сизни вазифангизга кирмайдику?"

Қоровул: "Мен ўттиз беш йилдан бери шу ерда ишлайман. Бу ерга қанчаси келиб кетади, лекин бирортаси мен эшик тагида туриб уларни келиб кетишини кузатишимни сезишмайди. Гуёки мен йуқдек одамман уларга...
Аммо сиз ҳар куни эрталаб мен билан саломлашиб кечки маҳал хайрлашиб кетасиз. Биргина сизни шу кўнгил учун ҳол ахвол сўраганингиз учун мен ўзим инсон эканимни ҳис қиламан!
Бугун эрталаб салом бериб ишга кириб кетдингиз, иш вақти тугагандан сўнг сизни хайрлашиб чиқиб кетишингизни кутдим, чиқавермаганингиз учун ичкарида бирор нарса бўлмадимикан деб хабар олгани киргандим" - деди.

Хулоса:
Одамлар бир бирларини ҳурмат қилиб, сийлаб, қадрлаб яшашлари шарт!
Зероки эртанги кунимиз не бўлишини ёлғиз Яратгандан бошқа ҳеч ким билмайди!!!

Assalomu alaykum deya soʻz boshlash tarbiya koʻrganlikni anglatadi. Ota-onasi tarbiya bermagan baʼzilarga esa biz tarbiya beramiz.
Ijobiy (2): Mahmudjon_BEST, SEVIMLI,
Raxmat aytdi (1): Mahmudjon_BEST,
2. Mahmudjon_BEST (489) [off] | TXT | 14| 5 Jul 2019, 07:39
Tepadagi gapga 100% qo'shilaman. Lekn hayotdagi ayrim katta insonlar xam tarbiya ko'rmagandek goyo. O'sha odamga salom berib o'tsangiz alik olmaydiganlar qancha..:)
Ijobiy (2): Prince_Abdul, SEVIMLI,
Ma'lumotlar
Mavzu id raqami: 3427
Mavzuga oid xabarlar soni: 2 ta
So'ngi faollik vaqti: 5 Jul 2019, 07:39
Mavzuni ko'rishgan: 15 kishi
» txt shaklida yuklab olish
» Mavzudagi yangi xabarlardan xabardor bo'lishni rad etish
uzmasters.ru Onlayn 13 (0/13)
uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
uzmasters.ru Forumdan qidirish
uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru