Mavzu: Viloyatliklar va poytaxtliklar bormi ))))
1. Erkatoy (M) (577) [off] | TXT | 32| 7 Feb 2020, 11:18
Кибермаҳаллийчилик тўғрисинда лонгрид)

Мен баъзан одамларимизни мышлениясига ҳайрон қоламан. Кўп кузатаман, айнан биз ўзбекларни ичида одам ажратиш шу даражага етганки, не то что пойтахтлик ёки вилоятлик, не то что вилоятлик ва районлик, ҳаттоки қайси ижтимоий тармоқни ишлатишига қараб ҳам одам ажратамиз.

Мен олдин ҳеч бирорта европаликни ё америкаликни ээээ Yahoo дан келганлар кўпайиб кетди, ёки MySpace дан келган динозаврлар босиб кетди фейсбукни деган гапларини эшитмаганман Бизда лекин шу нарса бор прикинь)

Бирортаси Фейсбукга кириб "постингизга лайк босдим" дейиш ўрнига "статусизга класс босдим" деб юборса худдики аборигенни кўриб қолгандай вохааа вохалаб куламиз. Ёки твиттерга кириб "твитингизни ретвит қилдим! дейиш ўрнига "постингизни шейр қилдим" деб юборса ҳам худди шу хол.

Бу нарса, вполне адекват ва мияси яхши ишлайдиган одамлар ичида ҳам учраб туради. Аслида фейсбукдан твиттерга келган ёки одноклассникидан фейсбукга келган одамларни устидан кулиш, ёки уларга нисбатан типа "месныйлар" каби муомала қилиш бизни онг остимизга сингиб кетган ўта примитив ижтимоий муҳитни таъсири деб биламан. Масалан: Бизда одамлар ўзларини турли ҳил иерархияларга бўлади, Тошкентлик ва вилоятлик, вилоятни марказидаги шаҳарлик ва районлик, район марказилик ва райондаги қишлоқлик. Бўлди шу ерда тугади деб ўйласангиз хато қиласиз, вот энг удари: Қишлоқни центридаги чойхонани атрофилик > қишлоқни чеккасидаги дала тарафлик

Бир ижтимоий тармоққа бошқасидан ўтган одамларни устидан қотиш ёки буни айб санашлик энг тупой инсонларни иши бўлса керак деб ўйлайман. Чунки, уни сен яратмагансан, сен олдинроқ у ерда пайдо бўлганинг майдонни сеники қилиб қўймайди. Алгоритмлар учун 100 йил олдин регистрация қилган сен ва кеча келган Ғишматни ўртасида умуман фарқ йўқ. Яна Тошкентдаги прописка тизимини кескин танқид қилувчиларни шунақа фикрларни ёзиши жуда энсамни қотиради бору Аслида, биз ўзбек сегментидаги юзерлар ҳаммамизни бэкграундимиз ўша биз устидан кулиб юрган одноклассники ва маил ру (агент) бўлади. Янаям динозаврроқлар хар ҳил форумлардаям юришган. Тупой деградацияга учраган одамлар Фейсбукдаям, Твиттердаям тиқилиб ётибди. Одноклассникида ҳам инстаграммда ҳам вполне себе нормальный одамлар бор. Бу нарса худди ўзи вилоятдан чиқиб, Тошкентга келиб ўқиб шу ерда қопкетиб, келажакда мансабдор бўволиб прописка тизимини ўйлаб топиб, Тошкентни вилоятликлар босиб кетди деган одамга ўхшайди

Биз шу даражада майда маҳаллийчи халқмизки, ижтимоий тармоқларига қараб ҳам одам ажратамиз. Ҳа айтганча, оноу дала тарафликлар чойхонага келиб қолишса, чойхона тарафликлар уларга нисбатан бурнини кўтариб қарашига қотаман бору, ўзи ўртадаги масофа 2 км холос Раунд!

(Manba: @nurbekalimov telegram kanali)
Ijobiy (1): Arey,
Salbiy (3): Black-Jack, Mahmudjon_BEST, BesTCodeR,
2. Mahmudjon_BEST (601) [off] | TXT | 32| 7 Feb 2020, 14:26
Mavzudan maqsad nima?
Ijobiy (2): Shahzodbek, Black-Jack,
Salbiy (2): Arey, Hadicha,
3. Azamchik (759) [off] | TXT | 23| 9 Feb 2020, 06:38
Buni o'zgartirib bo'lmaydi bitta narsa bor buni korib guvohi ham bo'lganman fikrim kimgadur yoqmasligi mumkin l.
Qishloqda yashagan odam shaxarga borsa ming yil yashasa ham shaxarlik bo'lmaydi a lekin shaxarlik odam qishloqga kekib yashasa albatta shu qiloqlik bo'ladi. Kim qanday tushunsa bu o'zini dunyo qarashiga bo'gliq.
42 sekunddan so'ng qo'shdi...
Odam ozi ustida ishlash kerak oqish kerak hechkim uni majburlab harakterini o'zgartirolmaydi.
Salbiy (1): BesTCodeR,
4. Shahzodbek (261) [off] | TXT | 20| 9 Feb 2020, 12:40
Azamchik, Bu mavzuni yopish kerak, (bu mani fikrim) sababi bu yerda mensimaslik, yerga urgandek gap. Nima bo'libdi, poytaxtga yashamasa? Bu mavzuda, ma'no mantiq ko'rmadim.
Ijobiy (1): fokuschi,
5. Lort_master (31) [off] | TXT | 19| 9 Feb 2020, 17:31
Erkatoy bilan ariyer urishkanmi
6. Arey(2000) [off] | TXT | 19| 9 Feb 2020, 21:50
Azamchik (9 Feb 2020, 06:38):
Buni o'zgartirib bo'lmaydi bitta narsa bor buni korib guvohi ham bo'lganman fikrim kimgadur yoqmasligi mumkin l.
Qishloqda yashagan• • •
Azamchik, Qishloqqa bir tashrif buyurishingiz kerak ekan. Keyin bunday o'ylamasdiz
Ijobiy (2): fokuschi, BesTCodeR,
7. Erkatoy (M) (577) [off] | TXT | 16| 10 Feb 2020, 18:19
Shahzodbek (9 Feb 2020, 12:40):
Azamchik, Bu mavzuni yopish kerak, (bu mani fikrim) sababi bu yerda mensimaslik, yerga urgandek gap. Nima bo'libdi, poytaxtga yashamasa? B• • •
Shahzodbek, Bu mavzuni forumga hech aloqasi yo‘q ammo bu munosabatni har birimiz ko‘rganmiz va ko‘rsatganmiz. Maqolani o‘qimadiz chog‘i bu yerda hechqanaqa yerga o‘rish yo‘q!
Ma'lumotlar
Mavzu id raqami: 3528
Mavzuga oid xabarlar soni: 10 ta
So'ngi faollik vaqti: 13 Feb 2020, 17:20
Mavzuni ko'rishgan: 32 kishi
» txt shaklida yuklab olish
» Mavzudagi yangi xabarlardan xabardor bo'lishni rad etish