Mavzu: БЕБАХО ХАДИЯ
1. Erkatoy (M) (570) [off] | TXT | 8| 4 Apr 2017, 10:28
(Яхшилик улашгувчилардан
булинг...) Бир олим киши шогирди билан дала ёнидан ўтаётиб,
эски пояфзални кўриб қолдилар. У пояфзал далада
ишлаётган бир камбағал деҳқонники эди. Шогирд
устозига қараб : - Устоз, келинг, пояфзални беркитиб қўямизда, дарахт
орқасига ўтиб, пояфзали йўқолган деҳқоннинг
ҳайратдан даҳшатга тушаётганини томоша қиламиз, -
деди. Устози унга шундай жавоб берди: - "Ўғлим, камбағалларга ёрдам бериш, ҳар
биримизнинг бурчимиздир. Бой кишилар пули билан,
бошқалар ширин сўзи билан тасалли беришлари
лозим. Ундан кўра деҳқонга хурсандчилик улашамиз.
Унинг пояфзали ичига пул солиб қўямизда, дарахт
орқасида бу иш деҳқонга қандай таъсир қилганини кузатамиз". Шогирд устозининг таклифидан ажабланиб, у
айтгандак пояфзалнинг ичига пул солиб қўйди. Ва
икковлари дарахт ортидан кузата бошладилар. Бир оздан сўнг кийимлари тўзиган деҳқон келди. У
далада ишини тугатиб, пояфзалини кийиб, уйга
қайтмоқчи эди. Деҳқон пояфзалини кийганда оёғи
нимагадир текканини ҳис қилди. Олиб қараса пуллар
экан. Деҳқон ҳайратдан кўзларига ишонмас : "
Тушимми ё ўнгимми?" дея қайта -қайта пулга назар солар эди. Атрофга назар солар, лекин ҳечкимни топа
олмади. Хурсандлигидан йиғлаб юборди. Қўлларини
дуога кўтариб:" Аёли бетоб, болалари оч-наҳор
қолган мен бир фақирнинг ҳолатини билгувчи
Роббимга шукурлар бўлсин. Эй Меҳрибоним, мени ва
оиламни мусибатдан халос қилдинг" дея Аллоҳнинг инъомидан мамнун бўлиб, узоқ йиғлади. Шогирд деҳқоннинг ҳолатидан таъсирланиб, кўзлари
ёшга тўлди. Устоз шогирдига қараб:" Биринчи таклифингдан кўра,
ҳозир қилган ишингдан мамнунмисан?", -деди. Шогирд:" Устоз, мен бу ҳолатдан жуда яхши сабоқ
олдим. Токи тирик эканман, уни асло унутмайман.
Ҳаётим давомида англамаган бу сўзларнинг
маъносини энди англадим. Инсон табиатан
бошқалардан бирор нарса олгандан кўра, улар билан
баҳам кўриб улашганда кўпроқ хурсанд бўлар экан", деди. Устози унга:" Энди, ҳадяларнинг бир неча турларини
билиб олacaн: - Дўстингни кечиришинг ҳадядир. - Дўстингни ғоибона дуо қилишинг ҳадядир. - Ундан узр сўрашинг, унга нисбатан ёмон гумонда
бўлмаслигинг ҳадядир. - У йўқлигида обрўсини ҳимоя қилишинг ҳам
ҳадядир. Булар ҳеч нарса бермасдан адо қилинадиган
ҳадялардир", -деди.
2. REYXAN (1461) [off] | TXT | 8| 4 Apr 2017, 10:57
100,asrda bir marta bo'ladigon voqea, (pul tashlab ketishi), xozirgi kunda shogirdini o'ylagan ishni odamlar ko'proq qilishadi.
Ma'lumotlar
Mavzu id raqami: 1143
Mavzuga oid xabarlar soni: 2 ta
So'ngi faollik vaqti: 4 Apr 2017, 10:57
Mavzuni ko'rishgan: 8 kishi
» txt shaklida yuklab olish
» Mavzudagi yangi xabarlardan xabardor bo'lishni rad etish
uzmasters.ru Onlayn 221 (0/221)
uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
uzmasters.ru Forumdan qidirish
uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru