Mavzu: Парма ибодатхонаси
1. karolina_2427 (M) (62) [off] | TXT | 2| 19 May 2021, 23:09
Стендаль услуби бошқаларга ўхшамайди. Бадиий безаклар билан иҳоталанмаган, чуқур фалсафа асосига ҳам қурилмаган. Аммо реал воқеаларга мурожаат этадиган ёзувчининг қайси асарини олманг, хоҳ у роман, хоҳ қисса ва ҳикоялар, хоҳ йўл хотиралари бўлсин, барчасида қаҳрамонларнинг ғолибона ку-раши, оловли муҳаббати, инсоний улуғлиги мужассам. Асар-ларда шундай тасвирлар борки, унга ишонгинг келмайди, баъзи воқеаларнинг эса иштирокчисига айланасан. Адиб такдим эт-ган ёзиқларни ўқиб, ўзингни энг ожиз санайсан, ёлғизлигингни ҳис қиласан, бошқаларга ўхшамайдиган телбалик бордек сеза-сан ўзингда, шу билан бирга англайсанки, ихлос ва илоҳийлик, телбалик ва ожизлик ортида Ҳақиқат бор. Амин бўлганинг, кўрганинг, етиб борганинг Ҳақиқат қуёш янглиғ кўзингни ола-ди, унга тик қараш ҳаммага эмас!

Асарни шунчаки ўқинг, қайта ўқинг, ўқимаслик мумкин эмас, деб ўқинг. Инсон умри давомида ўқиши лозим бўлган 10 асардан бири шу китоб, деб ўқинг! Ҳақиқатни англаш, унга тик қараш, балки сизга насиб қилар..

Таржимон Ҳасан Тўрабеков асар мазмуни, воқеалар оқи-ми, ёзувчи айтмоқчи бўлган сўз юкини китобхонга кафтда-ги сувдай тутганки, мутолаа жараёнида ўқувчи чанқоғини қай даражада қондиради, Стендаль руҳиятига қай даражада яқинлашади, у энди ўқувчига ҳавола.
Ma'lumotlar
Mavzu id raqami: 3621
Mavzuga oid xabarlar soni: 1 ta
So'ngi faollik vaqti: 19 May 2021, 23:09
Mavzuni ko'rishgan: 2 kishi
» txt shaklida yuklab olish
» Mavzudagi yangi xabarlardan xabardor bo'lishni rad etish
uzmasters.ru Onlayn 126 (0/126)
uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
uzmasters.ru Forumdan qidirish
uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru