Mavzu: Афғон шамоли (1-14)
1. karolina_2427 (M) (62) [off] | TXT | 1| 22 May 2021, 21:58
Ҳаммаси Бўроннинг Афғонистонга келганидан бошланди. Собиқ рус зобитларининг илтимосига кўра Афғонистондаги уруш пайтида яширилган хазинани топиш мақсадида борган Бўрон жангарилар қўлига тушиб қолади. Жангарилар орасида қўлига қурол олиб ерли аҳолини талаётган, аёллар, қизлар номусига тажовуз қилаётган, уйларни ёқиб кулини кўкка совураётган, умуман, бир инсон бошқа инсонни ваҳшийларча азоблаётган ўз ватандошларини кўради. Улар орасида қишлоқдошлари, ҳарбийда бирга хизмат қилган дўстлари, ҳатто ота-онадан етим қолганда ўз қарамоғига олган Фатҳуллохон ҳам бор эди. Худди шу ондан бошлаб Бўрон Ўзбекистон билан алоқа боғлаб, ватанига хиёнат қилган, одамларнинг тинч ҳаётни пароканда қилишга уринаётган жангариларни фош қила бошлайди.

Юз метрлар нарига тушган снаряднинг гумбурлаган овози еру кўкни ларзага солди. Абдурасул ерга экиб қўйилгандек танаси ер остида, боши ер устида. Ҳеч ким бу бошни кўрмади. Кимдир тақали этиги билан қурбақани босгандек қонга ботган бошни топтаб ўтди. У бу азобларга дош беролмаслигини тушунди. Шунда Абдурасулнинг кўз олдидан туғилиб ўсган юрти, ота-онаси, ёр-дўстлари ўтди. Беихтиёр вужудини тарк этаётган бор қувватни йиғиб «Онажо-о-н» деб қичқирди...»

«Афғон шамоли»нинг иккинчи китобидан олинган шу кичик парча ўз ватанида яратиш, яшнатиш, билим олишга қодир бўлган ўзбек ўғлонининг бегона ерларда ёт ғояларга асир бўлиб қанчалар хор бўлганини кўз олдимизга келтиради.
Ma'lumotlar
Mavzu id raqami: 3633
Mavzuga oid xabarlar soni: 1 ta
So'ngi faollik vaqti: 22 May 2021, 21:58
Mavzuni ko'rishgan: 1 kishi
» txt shaklida yuklab olish
» Mavzudagi yangi xabarlardan xabardor bo'lishni rad etish
uzmasters.ru Onlayn 137 (0/137)
uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
uzmasters.ru Forumdan qidirish
uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru