Mavzu: ФИРИБГАРЛИК...
1. KrBoy (M) (104) [off] | TXT | 5| 20 Nov 2016, 01:10
Салом, қадрли форумдошлар! Мен, форумларда кўп кўраман, қанчадан-қанча фирибгарлар, кимларнингдур пулини ўмараётган бўлади. Пул ўмараётгани етмаганидек, енди ота-онасини, уруғ-аймоғинин, ҳатто, Аллоҳни ўртага қўйиб қасам ичиб, барибир ҳам, фирибгарлик қилаётганлар бор. Ўйлаб қоласан, наҳотки, улар Аллоҳдан қўрқмаса, наҳотки, уларга ота-она керак емас? Бу ҳақида ҳаёл сурар екансан, беихтиёр Аллоҳга, бундай инсон бўлмаганингга шукур қиласан. Чунки улар, балки қотилликдан ҳам оғир иш қилмоқда. Аслида шундай инсонларни бир умрга қамаш керак. Фирибгарлиги учун емас, балки йигитлик орини сотганлиги, қасамини бузганлиги учун қамаш керак. Шубҳасиз, бу ҳаромхўрлар нариги дунёда жазосини олади. Лекин, улар бу дунёда ҳам жазосини олиши керак. Аммо, афсуслар бўлсин-ки бу ҳайвонлар бу дунёда яшамоқда. Яшаганда ҳам, дунёдан роҳат қилиб яшамоқда. Аллоҳ берган умрни увол қилиб, яратганига шукурлар айтиш ўрнига, фирибгарлик қилиб, Аллоҳни ота-онасини арзимаган пулга кечиб юбормоқда. У ҳайвонлар ўйлашадики, Аллоҳ, бу одамлар ўйлаб топган сафсата дейди. Ҳатто, қасам ичиш ҳам ўйлаб топилган нарса, мен еса шу сафсатадан фойдаланиб, пулини оламан дейди. Аллоҳ сақласин бундайлардан. Кимлардур, Аллоҳ учун бутун умрини баҳшида қилишади. Болалигидан бошлаб, 5 маҳал намоз ўқиб, билиб-билмай қилган гуноҳларини авф етиши учун, қўлидан келган ҳамма ишни қилишга тайёр! Аммо, кимлардур намоз ўқимагани, товба қилмагани етмагандек, ўрнига жирканч ишлар қилиб, Аллоҳнинг лаънатига қалмоқда! Афсуски, бундайлар бизнинг юртимиздан, бизнинг тупроғимиздан чиқмоқда. Кўпчилигимиз ота-онасида нима гуноҳ, деймиз. Аммо, бунақа фирибгарларни пайдо бўлганига ота-она айбдор бўлмай, ким айбдор бўлсин? Наҳотки, буларга бировни алдаш ёмонлиги айтмаган? Агар, болалигидан шуларни қулоғига уқтирганида еди, балки фирибгар бўлмас еди. Енди кеч. Бу ҳаромхўр инсонлар енди бу ишини давом етаверишади. Келажакда, бола-чақали бўлгандан кейин, болаларига, набираларига мен буюк фирибгар бўлганман деб айтади. Аллоҳ сақласин бунақадан!

Қадрли форумдошлар! Сизларга мурожаатим шу-ки, илтимос, ҳеч қачон фирибгарлик ёлига кирманглар! Аслида, букмекерлик, фоизга пул бериш каби нарсалар ҳам катта гуноҳ. Лекин, унга инсоф бермаса, мен буларни ҳеч қачон йўлдан қайтара олмайман. Ҳаёт тажрибамда бунга кўп гувоҳ бўлганман. Ҳатто, интернетдаги дўстим мени, шу ҳақида маслаҳат берганим учун мени ИШИДчига сиварган. Лекин, менинг гапим сизга қизиқ емвс бўлса ҳам, ҳеч қачон фирибгарлик йўлига ўтманглар! Арзимаган пул учун ҳеч қачон ота-онангизни, оҳиратингизни сотманглар! Фирибгарликни биз кечиришимиз мумкин, аммо, Аллоҳ кечирмайди. Боз устига Аллоҳни, ота-онангизни арзимаган пулга сотсангиз. Биз Аллоҳни олдига қайтгувчимиз. Балки бу сиз ўйлаганингиздан тезроқ содир бўлар.

Аллоҳ кечирсин бизни!
Ijobiy (2): Richerd, ARMAKS,
Raxmat aytdi (2): Richerd, ARMAKS,
2. Bellow (10) [off] | TXT | 5| 11 Jan 2017, 05:40
Ertangi kunin oylamydi bular hali tepada savol javobi bor
Salbiy (1): QaLQoN,
3. ExcLusive (649) [off] | TXT | 5| 11 Jan 2017, 07:14
Xaa bu gap tug'ri.
4. wm QaLQoN (664) [off] | TXT | 5| 11 Jan 2017, 08:26
Bellow (11 Jan 2017, 05:40):
Ertangi kunin oylamydi bular hali tepada savol javobi bor
Bellow, endi mana bunga nima diysiz
Ijobiy (1): Xayrulla,
Raxmat aytdi (1): Xayrulla,
5. wm QaLQoN (664) [off] | TXT | 5| 11 Jan 2017, 08:28
Mana kuringla hamelar
Uzfor dan fakt.png

Yuklangan: 1032 marta (8.43KB)
Uzfor dan fakt 2.png

Yuklangan: 534 marta (6.47KB)
Uzfor dan fakt 3.png

Yuklangan: 972 marta (8.18KB)
Endi uzimiz da.png

Yuklangan: 925 marta (8.39KB)
Ijobiy (1): Xayrulla,
Raxmat aytdi (1): Xayrulla,
6. Ayibxon (265) [off] | TXT | 5| 8 Nov 2017, 20:49
Ha fribkarlar odamni tavakkal qildirib pulni olib suradi. Boshimdan o'tgan.
7. CTC-Moskva (616) [off] | TXT | 5| 17 Dec 2017, 18:39
Tepadagi so'zlarni o'qinglar. ExcLusive & Qalqon(Fatxulla) & Bellow. Uchala firibgar o'z o'rnida.
Ma'lumotlar
Mavzu id raqami: 430
Mavzuga oid xabarlar soni: 16 ta
So'ngi faollik vaqti: 17 Dec 2017, 22:46
Mavzuni ko'rishgan: 5 kishi
» txt shaklida yuklab olish
» Mavzudagi yangi xabarlardan xabardor bo'lishni rad etish
uzmasters.ru Onlayn 357 (0/357)
uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
uzmasters.ru Forumdan qidirish
uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru