3. uZaFaRaP (M) (405) [off]
|
TXT |
18| 4 Jan 2019, 03:09
Tayotabek (4 Jan 2019, 02:55):
Uzuru sherda qofiya yana birnimalar bölar edi. Ammo men uni körmadim. Nimadur yetishmayapti sherga. Yoki bu shoir boshqacha yönalishda• • •
Tayotabek, Bilmadim. Lekin manga juda ham she'rlari yoqadi
4249dan so'ng qo'shdi...
ИНТЕРНЕТ
Юрар йўлда қўлда телефон,
Устимиздан кимлар кулмайди.
Урф бўлибди Гелекси, айфон,
Интернетсиз яшаб бўлмайди.
Муккасидан кетибмиз шунча,
Асаб таранг заряд тўлмайди.
Пул сарфлабмиз қанчадан-қанча,
Интернетсиз яшаб бўлмайди.
Нонушта ҳам қилмасдан туриб,
Ишларимиз бир четга суриб.
Хатто «Вайбер», «ОК»ка улгуриб,
Интернетда яшаб бўлмайди.
Кўча-куйда наушник тақиб,
«ИМО» эмиш энг зўр ажойиб.
Тушликсиз ҳам бўлади ётиб,
Интернетсиз яшаб бўлмайди.
Фарзандимиз анча улғайиб,
У ҳам НЕТга қолди ўрганиб.
Ўн беш йиллар ўтибди қарийб,
Интернетсиз яшаб бўлмайди.
Оиламиз гуруҳин очдик,
Хеч ким сира оффлайн бўлмайди.
Меҳримизни «Вайбер»дан сочдик,
Интернетсиз яшаб бўлмайди.
«Телеграм» ҳам урф экан ҳозир,
Бир кирмасам кўнглим тўлмайди.
Юклаб олсам пулимга арзир?
Интернетсиз яшаб бўлмайди.
Мана бугун ода Мегабайт,
«Вай-Фай»ингиз ёқинг илтимос.
Хувиллаб ҳам қолди менсиз сайт,
Интернетсиз яшаб бўлмайди.
© Шерзод БУРХОН
6. uZaFaRaP (M) (405) [off]
|
TXT |
8| 4 Jan 2019, 18:00
НАФРАТИМ БОР СEВГАН ЁРИМГА
Раҳимберди ФАРҲОД:
Қалам тутдим ханжар мисоли,
Муҳаббатим тутсин уволи,
Гўзал ёрнинг олис висоли,
Тингламаган кўнгил зоримга,
Нафратим бор севган ёримга.
Шерзод БУРҲОН:
Айбдор деб топди мени у,
Ҳасратларим гўёки кулгу.
Юрагимдан узолмай мангу,
Шеърлар битдим унинг номига,
Нафратим бор севган ёримга.
Раҳимберди ФАРҲОД:
На куймади ва на севмади,
Ёнган қалбим ҳис қилолмади,
Севги оташ дардим билмади,
Қахр қилдим ҳар не боримга,
Нафратим бор севган ёримга.
Шерзод БУРҲОН:
Ўйин қилди, қалбимни нишон.
Сўзларидир найза ёй камон,
Энди севгим мен учун армон.
Арзимайсан кўнгил торимга,
Нафратим бор севган ёримга.
Раҳимберди ФАРҲОД:
Қон қайнади қақшатиб танам,
Курашмади мен севган санам,
Куйма дея меҳрибон онам,
Таскин берди ҳаста қалбимга,
Нафратим бор севган ёримга.
Шерзод БУРҲОН:
Сўзларим бор айтмадим, бисёр.
Ким кўп севса чекаркан озор,
Севган қалбим севгига мозор.
Қўлим бормай ҳеч бир коримга,
Нафратим бор севган ёримга.
Раҳимберди ФАРҲОД:
Шерзод укам қалбим дардкаши,
Айтар ёрнинг бўлар минг ниши,
Бешавқат дер тақдирнинг иши,
Малҳам бўлмас хаста дардимга,
Нафратим бор севган ёримга.
Шерзод БУРҲОН:
Севги тўла юрак бекорми?
Севмасликни имкони борми?
Шоир аҳли ишққа беморми?
Севдим дунё тор кўзларимга,
Нафратим бор севган ёримга
Раҳимберди ФАРҲОД:
Муҳаббатнинг қадри арзонми,
Бедор кунлар кўнгил ҳазонми,
Юрар йўлим чангу тўзонми,
Тингла тангрим дилим арзимга,
Нафратим бор севган ёримга.
Шерзод БУРҲОН:
Шоир аҳли севмасми, Фарҳод,
Севги ишонч эмасми, Шерзод.
Эшитганлар демасми наҳот,
Ишонинглар менинг сўзимга,
Нафратим бор севган ёримга.
16.07.2017 | 22:13 23:43