Mavzu: Sherzod Burxon she'rlari
1. uZaFaRaP (M) (405) [off] | TXT | 19| 4 Jan 2019, 02:44
Шерзод Бурхон (Бурхонов) 1998 йилнинг 8-майида Тожикистоннинг Хужанд вилоятида оддий оилада таваллуд топган. Шу сабабли Хужандий тахаллусида ҳам ижод қилади. Шеъриятга 2011-12 йилларда кириб келган. Хозирда битта коллектив китобда шеърлари ўрин олган ва битта шахсий китоби нашрдан чиққан.
47 sekunddan so'ng qo'shdi...
ҚИСМАТ

Мухаббатим авайламай
тиқдим гўрга,
Курашмадим севгимга мен,
кўндим охир.
Алишдимку, севгимни мен
шул ғурурга,
Мухаббатим қабрларга
кўмдим хозир.

Вафо излаб вафосизлик
қилдимда мен,
Кўнгил олиб кўнгилсизлик
қилдимда мен.
Сенга бўлган мухаббатим
кўмдим хозир,
Сева туриб севмайди деб
ўйладим мен.

Куйламоқда ёр-ёр айтиб
кимлар хурсанд,
Кузатяпман йиғлолмадим
нетай харчанд.
Ёр-ёр садо кимга шодлик,
кулолмадим,
Бахтли бўлгин севар ёрим,
бўлгин хурсанд.
Остонанга қўлинг сўраб
боролмадим!

Не қилардим тақдир экан,
нетай қисмат,
Пешонамга битилмаган
ёр алвидо.
Бахтли якун топмас экан
кўр, мухаббат,
Бирлашган қалб айро экан,
бўлдик жудо.

© Шерзод БУРХОН
2. Tayotabek(1476) [off] | TXT | 19| 4 Jan 2019, 02:55
Uzuru sherda qofiya yana birnimalar bölar edi. Ammo men uni körmadim. Nimadur yetishmayapti sherga. Yoki bu shoir boshqacha yönalishda sher yozadimi:-)?
3. uZaFaRaP (M) (405) [off] | TXT | 18| 4 Jan 2019, 03:09
Tayotabek (4 Jan 2019, 02:55):
Uzuru sherda qofiya yana birnimalar bölar edi. Ammo men uni körmadim. Nimadur yetishmayapti sherga. Yoki bu shoir boshqacha yönalishda• • •
Tayotabek, Bilmadim. Lekin manga juda ham she'rlari yoqadi
4249dan so'ng qo'shdi...
ИНТЕРНЕТ

Юрар йўлда қўлда телефон,
Устимиздан кимлар кулмайди.
Урф бўлибди Гелекси, айфон,
Интернетсиз яшаб бўлмайди.

Муккасидан кетибмиз шунча,
Асаб таранг заряд тўлмайди.
Пул сарфлабмиз қанчадан-қанча,
Интернетсиз яшаб бўлмайди.

Нонушта ҳам қилмасдан туриб,
Ишларимиз бир четга суриб.
Хатто «Вайбер», «ОК»ка улгуриб,
Интернетда яшаб бўлмайди.

Кўча-куйда наушник тақиб,
«ИМО» эмиш энг зўр ажойиб.
Тушликсиз ҳам бўлади ётиб,
Интернетсиз яшаб бўлмайди.

Фарзандимиз анча улғайиб,
У ҳам НЕТга қолди ўрганиб.
Ўн беш йиллар ўтибди қарийб,
Интернетсиз яшаб бўлмайди.

Оиламиз гуруҳин очдик,
Хеч ким сира оффлайн бўлмайди.
Меҳримизни «Вайбер»дан сочдик,
Интернетсиз яшаб бўлмайди.

«Телеграм» ҳам урф экан ҳозир,
Бир кирмасам кўнглим тўлмайди.
Юклаб олсам пулимга арзир?
Интернетсиз яшаб бўлмайди.

Мана бугун ода Мегабайт,
«Вай-Фай»ингиз ёқинг илтимос.
Хувиллаб ҳам қолди менсиз сайт,
Интернетсиз яшаб бўлмайди.

© Шерзод БУРХОН
Oxirgi o'zgarish: uZaFaRaP (4 Jan 2019, 03:09)
4. Nodirali(1719) [off] | TXT | 15| 4 Jan 2019, 10:49
:pas::zorr: Hujandiy ku bu :) Ajoyib #3 menga yoqdi juda :D
5. Нарзулло(1109) [off] | TXT | 13| 4 Jan 2019, 11:30
Мен уни танийман мастерликҳам қилади бир ики марта телда гаплашганмиз.
6. uZaFaRaP (M) (405) [off] | TXT | 8| 4 Jan 2019, 18:00
НАФРАТИМ БОР СEВГАН ЁРИМГА

Раҳимберди ФАРҲОД:
Қалам тутдим ханжар мисоли,
Муҳаббатим тутсин уволи,
Гўзал ёрнинг олис висоли,
Тингламаган кўнгил зоримга,
Нафратим бор севган ёримга.

Шерзод БУРҲОН:
Айбдор деб топди мени у,
Ҳасратларим гўёки кулгу.
Юрагимдан узолмай мангу,
Шеърлар битдим унинг номига,
Нафратим бор севган ёримга.

Раҳимберди ФАРҲОД:
На куймади ва на севмади,
Ёнган қалбим ҳис қилолмади,
Севги оташ дардим билмади,
Қахр қилдим ҳар не боримга,
Нафратим бор севган ёримга.

Шерзод БУРҲОН:
Ўйин қилди, қалбимни нишон.
Сўзларидир найза ёй камон,
Энди севгим мен учун армон.
Арзимайсан кўнгил торимга,
Нафратим бор севган ёримга.

Раҳимберди ФАРҲОД:
Қон қайнади қақшатиб танам,
Курашмади мен севган санам,
Куйма дея меҳрибон онам,
Таскин берди ҳаста қалбимга,
Нафратим бор севган ёримга.

Шерзод БУРҲОН:
Сўзларим бор айтмадим, бисёр.
Ким кўп севса чекаркан озор,
Севган қалбим севгига мозор.
Қўлим бормай ҳеч бир коримга,
Нафратим бор севган ёримга.

Раҳимберди ФАРҲОД:
Шерзод укам қалбим дардкаши,
Айтар ёрнинг бўлар минг ниши,
Бешавқат дер тақдирнинг иши,
Малҳам бўлмас хаста дардимга,
Нафратим бор севган ёримга.

Шерзод БУРҲОН:
Севги тўла юрак бекорми?
Севмасликни имкони борми?
Шоир аҳли ишққа беморми?
Севдим дунё тор кўзларимга,
Нафратим бор севган ёримга

Раҳимберди ФАРҲОД:
Муҳаббатнинг қадри арзонми,
Бедор кунлар кўнгил ҳазонми,
Юрар йўлим чангу тўзонми,
Тингла тангрим дилим арзимга,
Нафратим бор севган ёримга.

Шерзод БУРҲОН:
Шоир аҳли севмасми, Фарҳод,
Севги ишонч эмасми, Шерзод.
Эшитганлар демасми наҳот,
Ишонинглар менинг сўзимга,
Нафратим бор севган ёримга.


16.07.2017 | 22:13 23:43
Ma'lumotlar
Mavzu id raqami: 3027
Mavzuga oid xabarlar soni: 6 ta
So'ngi faollik vaqti: 4 Jan 2019, 18:00
Mavzuni ko'rishgan: 19 kishi
» txt shaklida yuklab olish
» Mavzudagi yangi xabarlardan xabardor bo'lishni rad etish
uzmasters.ru Onlayn 27 (0/27)
uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
uzmasters.ru Forumdan qidirish
uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru