UMUMIY BO'LIM
|
She'riyat dunyosi
|
Mavzu:
Sherzod Burxon she'rlari
Mavzu fayllari
(0)
НАФРАТИМ БОР СEВГАН ЁРИМГА Раҳимберди ФАРҲОД: Қалам тутдим ханжар мисоли, Муҳаббатим тутсин уволи, Гўзал ёрнинг олис висоли, Тингламаган кўнгил зоримга, Нафратим бор севган ёримга. Шерзод БУРҲОН: Айбдор деб топди мени у, Ҳасратларим гўёки кулгу. Юрагимдан узолмай мангу, Шеърлар битдим унинг номига, Нафратим бор севган ёримга. Раҳимберди ФАРҲОД: На куймади ва на севмади, Ёнган қалбим ҳис қилолмади, Севги оташ дардим билмади, Қахр қилдим ҳар не боримга, Нафратим бор севган ёримга. Шерзод БУРҲОН: Ўйин қилди, қалбимни нишон. Сўзларидир найза ёй камон, Энди севгим мен учун армон. Арзимайсан кўнгил торимга, Нафратим бор севган ёримга. Раҳимберди ФАРҲОД: Қон қайнади қақшатиб танам, Курашмади мен севган санам, Куйма дея меҳрибон онам, Таскин берди ҳаста қалбимга, Нафратим бор севган ёримга. Шерзод БУРҲОН: Сўзларим бор айтмадим, бисёр. Ким кўп севса чекаркан озор, Севган қалбим севгига мозор. Қўлим бормай ҳеч бир коримга, Нафратим бор севган ёримга. Раҳимберди ФАРҲОД: Шерзод укам қалбим дардкаши, Айтар ёрнинг бўлар минг ниши, Бешавқат дер тақдирнинг иши, Малҳам бўлмас хаста дардимга, Нафратим бор севган ёримга. Шерзод БУРҲОН: Севги тўла юрак бекорми? Севмасликни имкони борми? Шоир аҳли ишққа беморми? Севдим дунё тор кўзларимга, Нафратим бор севган ёримга Раҳимберди ФАРҲОД: Муҳаббатнинг қадри арзонми, Бедор кунлар кўнгил ҳазонми, Юрар йўлим чангу тўзонми, Тингла тангрим дилим арзимга, Нафратим бор севган ёримга. Шерзод БУРҲОН: Шоир аҳли севмасми, Фарҳод, Севги ишонч эмасми, Шерзод. Эшитганлар демасми наҳот, Ишонинглар менинг сўзимга, Нафратим бор севган ёримга. 16.07.2017 | 22:13 23:43
Yuklab olish
Onlayn 144 (0/144)
Forumga a'zo bo'lish
Forumdan qidirish
Bosh sahifa