Mavzu: Katalonya alohida davlat bo'lishi mumkin.
43. GoldBerg (142) [off] | TXT | 0| 4 Oct 2017, 13:00
_Black_StaR_ (3 Oct 2017, 20:03):
GoldBerg, Alba, Isko, Xavi bularchi?
_Black_StaR_, Isco Kataloniyalik emasku. Xavi yoshi o'tib qolgan. Alba ham asosiyga loyiq emas
44. Sherjaxon (2) [off] | TXT | 0| 4 Oct 2017, 13:08
GoldBerg (4 Oct 2017, 13:00):
_Black_StaR_, Isco Kataloniyalik emasku. Xavi yoshi o'tib qolgan. Alba ham asosiyga loyiq emas
GoldBerg, qinalmay xech qaysi Barselona o'yinchisi Ispaniya termasida kerak emas deb qo'yavering ))
45. Sherjaxon (2) [off] | TXT | 0| 4 Oct 2017, 13:10
Якшанба куни Испаниянинг Каталония мухтор вилояти аҳолиси ўртасида мустақиллик учун референдум ўтказилган эди. Испания ҳукумати Каталониянинг мустақиллик референдумига узоқ йиллар қаршилик қилиб келди. Референдум ўтказилган куни Каталонияда юз берган воқеалар Испания шимоли-шарқидаги бой вилоятидан осонликча воз кечиш ниятида эмаслигини кўрсатди. Каталония Испания учун қандай аҳамиятга эга?
Каталония мухтор вилояти 32 114 квадрат км ҳудуди билан Испания умумий ер майдонининг атиги 6,3 фоизини эгаллайди. Аҳоли зич жойлашган Каталонияда қарийб етти ярим миллион киши ёки Испания аҳолисининг 16 фоизи истиқомат қилади.
Кичик ҳудуд ва кам сонли аҳолига эга бўлган Каталониянинг иқтисодий кўрсаткичлари жуда юқори. Вилояти ялпи ички маҳсулоти бўйича Испания вилоятлари орасида биринчи ўринда туради. Каталония йиллик 215,6 миллиард евролик ЯИМ билан Европа Иттифоқига аъзо аксарият мамлакатлардан олдинда туради. Бу Испания Қироллигида бир йилда ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг 20 фоизи Каталония ҳиссасига тўғри келади, демакдир.
ЯИМнинг аҳоли жон бошига нисбати бўйича Каталония бошқа вилоятлардан бироз орқада. Аммо вилоятнинг кўрсаткичи бу борада мамлакатнинг ўртача даражасидан юқори ҳамда ижтимоий тенгсизлик даражаси ҳам жуда пас. Шунингдек, бошқа кўрсаткичлар бўйича бирорта испан вилояти Каталонияга тенглаша олмайди.
Жумладан, Испания экспортининг чорак қисмидан кўпроғи ёки 65,2 миллиард доллари Каталонияга тўғри келади. Испанияга киритилган хорижий инвестицияларнинг қарийб 30 фоизи ҳам Каталонияга йўналтирилган. Каталония ишсизлик даражаси бўйича (13,2 фоиз) ҳам Испанияда энг яхши кўрсаткичга эга. Бутун мамлакат бўйича ўртача ишсизлик даражаси 17,2 фоизга тенг бўлиб турибди. Энг асосийси, Каталония қироллик бюджетига тушадиган солиқларнинг 21 фоизини тўлаб келади.
Ma'lumotlar
Mavzu id raqami: 1919
Mavzuga oid xabarlar soni: 45 ta
So'ngi faollik vaqti: 4 Oct 2017, 13:10
Mavzuni ko'rishgan: 0 kishi
» txt shaklida yuklab olish
» Mavzudagi yangi xabarlardan xabardor bo'lishni rad etish
uzmasters.ru Onlayn 113 (0/113)
uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
uzmasters.ru Forumdan qidirish
uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru