Mavzu: Eng...Eng...Eng...
1. ADMINKA (M) (543) [off] | TXT | 21| 27 Feb 2017, 09:19
Месси 9 мавсумдан бери Ла лигада камида 20та гол урмоқда



Испания чемпионатининг 24-тури доирасида «Атлетико»га қарши ўйинда (2:1) «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси гол уришга муваффақ бўлди.


Роналду — Хитойда энг машҳур футболчи, «МЮ» — энг оммабоп клуб



"Mailman" консалтинг компанияси олиб борган тадқиқотларга кўра, "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду хитойлик футбол мухлислари орасида энг машҳур ўйинчи ҳисобланади.


«Реал» «Барселона» рекордини такрорлашга битта ўйин қолди



Испания чемпионатининг 16-тури доирасида "Валенсия" ва «Реал» ўртасидаги ўйинда мадридликлар мағлубиятга учраган бўлсалар-да, бу баҳсда гол уришга муваффақ бўлишди.


«Барселона» сўнгги 9 йилдаги энг ёмон натижа қайд этмоқда



«Барселона» клуби тўпни назорат қилиш борасида сўнгги 9 йил ичида энг ёмон натижа қайд этмоқда.
Ijobiy (1): QaLQoN,
2. Sardorbek (529) [off] | TXT | 21| 27 Feb 2017, 09:25
Barcada pasayish ekanda
3. ADMINKA (M) (543) [off] | TXT | 21| 27 Feb 2017, 09:25
«Марсель» ярим ҳимоячиси топ-5 чемпионатлари ичида ажойиб натижа қайд этди



Франциянинг «Марсель» клуби ярим ҳимоячиси Морган Сансон Лига-1нинг 26-тури доирасида ўтказилган «Ренн»га қарши ўйинда (2:0) битта голга ассистентлик қилди.


Варди — АПЛда ўйини энг кўп пасайган футболчи (рўйхат)



Британиянинг "The Daily Telegraph" нашри Англия премьер-лигасининг ушбу мавсумида мухлислар ва мутахассислар ишончини оқлай олмаётган футболчилар рўйхатини тузиб чиқди.


Зидан «Реал» мураббийлари орасида яна бир рекорд қайд этди



"Реал" бош мураббийи Зайниддин Зидан "Қироллик клуби" бошқарувида ўзига хос натижа қайд этишда давом этмоқда.


«МЮ» АПЛда 2000 очко жамғарган илк клубга айланди



«Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигасининг 25-тури доирасида «Уотфорд»ни мағлубиятга учратди (2:0).


Ўзбекистон ФИФА рейтингида ЖЧ-2018 мезбонига яқинлашиб қолди



Бугун ФИФА 2017 йил февраль ойи учун терма жамоаларнинг рейтингини эълон қилди.

 


ФИФА рейтинги. Ўзбекистон икки поғона пастлади



ФИФА 2017 йил февраль ойи учун терма жамоаларнинг рейтингини эълон қилди.

 


«Реал» топ-5 лигалари орасида биринчи ўринга чиқиб олди



Матео Ковачич «Реал»нинг ушбу мавсумда гол уришга муваффақ бўлган 17-ўйинчиси бўлди.
4. ADMINKA (M) (543) [off] | TXT | 21| 27 Feb 2017, 09:41
22-yanvar 2017-yilgi "Taqdir taqdirlaganda" maqolasi bilan tanishing.
.




Тарихдан биламизки, Фиръавн ўз қотили яқин орада туғилишини эшитгач, ҳар бир гўдакни ўлдиришга буюради. Лекин мунтазам қатллар натижасида, ёш авлод йўқолиб кетиши хавфи туғилганида, фармонини “бир йил оралаб”га алмаштирган. Лекин қизиғи шуки, унинг “қотили” айнан гўдаклар сўйиладиган йилда туғилган. Нега дейсизми? Кейинчалик Фиръавн: “Эҳ, ўша йили нега сўйдирмагандим-а!” демаслиги учун. Тақдир ана шундай мўъжизалари билан инсон ақлини енгиб чиқади.

Рус адабиётининг энг холис таҳлилчиси Белинский: “Шоҳасарларда битта камчилик бўлади, ёзувчининг маҳоратигина уни сизга сездирмайди”, деганди. Воқеалар занжири тизилганида якуни чиройли чиқиши учун қаердадир адиб айёрлик ишлатади. Реал ҳаётда деярли кузатилмайдиган воқеа ёки антиқа бир учрашув қўшиб кетиладики, шу билан занжирнинг узилиб қолган ўрни боғланади. Ёзувчи ҳаддан ташқари маҳоратли бўлса, сиз буни сезмайсиз. Аммо нўноқ асарларда мазкур кемтиклик яққол сезилиб туради. Голливуднинг номдор фильмларини иккинчи марта кўриб чиқсангиз, ўша тугунни илғагандек бўласиз. Биринчисида сезишингиз мушкул. Бу, уларнинг ютуғи, маҳорати ва сценарийнинг пухта ишланганидан далолат.

Ҳар қандай асар инсонлар ҳаётидан олинади, дейишади. Бироқ, ҳаётдаги воқеаларда ана шу занжирдаги узуқ жойни топа олмайсиз. Аниқроғи, унинг тугуни бўлмайди. Шундоқ, ҳаммаси бўлиши керакдек кетаверади. Мураккаб бўлса ҳам содда кўринишда кетаверади. Ҳайрон қоласиз: “Ия, шунақасиям бўлиши мумкинми?”, дейсиз бошида, бироздан сўнг: “Бундан бошқача бўлиши мумкин эмасди”, деб иқрор бўласиз. Чунки Тақдир одам томонидан ёзилмайди. У инсон асари эмас. Унинг Ёзувчиси мукаммал ёзади. Сиз инсоният тарихидаги исталган инсон тақдирига, тарихига назар ташланг, бу мукаммалликнинг турли кўринишларини кўрасиз. Бир-бирини такрорламайдиган, аммо бир-бирига ўхшайдиган тақдирлар…

Бугун ана шундай мукаммалликни англиялик Уэйн Руни фаолиятида кузатдим. “Қариб қолган”, “ўз имконияти даражасида ўйнай олмаётган”, “вужуди ақлига бўйсунмаётган” Руни “Манчестер Юнайтед”да юбилей голини урди. 94-дақиқада, жамоаси ютқазиб турганида урди. Гол ўз чиройи билан ҳам ўзидан олдинги 249 та голнинг олдига бемалол туша олади. Зарбанинг траекторияси геометрия фанидан сабоқ ёшларга! Фантастик гол!!!

Бўлиши мумкинмас, деди кўпчилик яна. Лекин голни такрор томоша қилишгач ва айниқса, бу тўп англиялик юлдуз фаолиятида рекорд натижага сабаб бўлганини билишгач, “ҳаммаси тўғрилигига” иқрор бўлишди. Қизиғ-а?!

“Сайёҳ” ва ҳар доимги навқирон Златан Манчестерга ташриф буюргач, Руни ҳақидаги гап-сўзлар кўпайиб кетганди. Чунки уни таққослаш мумкин бўлган одам келганди жамоага. Ундан тўрт ёш каттароқ ва ўйини тўрт баробар яхшироқ бўлган Иброҳимович Руни деган даҳони бир йилдаёқ бир четга улоқтириб юборди. Ўзи хоҳламаган ҳолда, албатта.

Бироқ… мана шу жойда ўша фильмлар ўз якунини ўғирлайдиган тақдир катта саҳнага чиқди ва Рунини муносиб тақдирлади. Англия терма жамоаси тарихида энг кўп гол урган йигит Манчестер шаҳрининг ҳам қироли бўлиши керак эди ва бўлди ҳам!

Бу иш айнан Златан ташриф буюрган мавсумда бўлиши керак эди. Акс ҳолда, унинг қадри бу қадар баланд бўлмасди. Энди Манчестер мухлислари қирол борасида тортишиб юришмайди. Улар ҳамманинг ўрнини билиб олишди. Қирол Руни, қолганлар бир четга ўтсин…
5. ADMINKA (M) (543) [off] | TXT | 21| 27 Feb 2017, 09:52
Неймар ва Луис Суарес "Барселона" таркибига қўшилиб, Каталонияда МСН ҳужум триоси юзага келганидан кейин улар томонидан урилган голлар сони 300тадан ошди.

Испания кубогининг нимчорак финал босқичи жавоб ўйини доирасида "Атлетик Бильбао"га қарши ўйинда Суарес, Неймар ва Месси биттадан гол уришга муваффақ бўлишди. Натижада бу трионинг голлари 302тага етди.

Кечаги гол уругвайлик футболчи учун "Барса" футболкасидаги 100-гол бўлган бўлса, Месси ҳисобидаги гол 125та, Неймарники эса 77тага етди.
6. ADMINKA (M) (543) [off] | TXT | 21| 27 Feb 2017, 10:22
«Манчестер Юнайтед» ушбу мавсумдан дарвоза тўсин ва устунларини барчадан кўп нишонга олган
Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
«Манчестер Юнайтед» ўйинчилари ушбу мавсумда АПЛнинг бошқа жамоаларига нисбатан дарвоза тўсин ва устунларини энг кўп нишонга олишган — 19 марта.

Ҳисоб-китобларга кўра, Англия клубларининг бу борадаги натижалари қуйидагича:
Манчестер Юнайтед — 19
Манчестер Сити — 17
Тоттенхэм — 14
Борнмут — 13
Ливерпуль — 11
Арсенал — 10
Челси — 10
Сток Сити — 10
Саутгемптон — 9
Вест Хэм — 9
Лестер — 8
Халл — 7
Кристал Пэлас — 6
Эвертон — 6
Суонси — 6
Бернли — 4
Мидлсбро — 4
Уотфорд — 3
Вест Бромвич — 3
Сандерленд — 1

Футболчилар ўртасида эса тўпни дарвоза тўсин ва устунларига «Манчестер Юнайтед» ва «Сити» ярим ҳимоячилари — Поль Погба ва Кевин де Брюйне энг кўп марта текказишган — 7 мартадан. «Арсенал» ҳужумчиси Алексис Санчес бу ишни 5 марта такрорлаган.

Чарли Адам («Сток Сити»), Дэниэл Старриж («Ливерпуль»), Жек Уилшир («Борнмут»), Деле Алли ва Кристиан Эриксен (иккиси — «Тоттенхэм») 4 мартадан дарвоза тўсин ва устунларини ларзага келтиришган.
7. Sardorbek (529) [off] | TXT | 21| 28 Feb 2017, 20:23
Sayt oching news kiritovrasiz bemalol!
Ijobiy (1): WipUsta,
Ma'lumotlar
Mavzu id raqami: 972
Mavzuga oid xabarlar soni: 8 ta
So'ngi faollik vaqti: 18 Apr 2019, 22:23
Mavzuni ko'rishgan: 21 kishi
» txt shaklida yuklab olish
» Mavzudagi yangi xabarlardan xabardor bo'lishni rad etish
uzmasters.ru Onlayn 14 (4/10)
uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
uzmasters.ru Forumdan qidirish
uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru