Mavzu: Уч ёшли ғолиба! (UMUMIY BO'LIM/Dunyo yangiliklari) MasterLeo (19 Oct 2017 21:09) Бисмилахир Рохманиррохим.
[b]2017 йилнинг 7 октябрида Америка Қўшма Штатларининг Вашингтон штати Редмонд Қуръони Каримни чиройли ва тўғри тажвид қоидалари билан ёд олиш бўйича навбатдаги мусобақа бўлиб ўтди.
Унда 2 ва 18 ёш оралиғидаги болалар ва 18 ёшдан баланд катталар ҳам иштирок этиб, ўз билимларини синаб кўришди. Мусобақа иштирокчилари ёшларига қараб бир нечта гуруҳга ажратилган ҳолда синовдан ўтишди. Яъни, кичироқ ёшдаги болалар кичикроқ, каттароқ ёшдагилари эса каттароқ суралар бўйича ва савол-жавоблар билан синалади. 14 октябрда ушбу бўлиб ўтган мусобақа натижалари эълон қилиниб, ғолиблар тақдирландилар.
Маълум бўлишича, Вашингтон штатида бўлиб ўтган ушбу беллашувда бу сафар жажжи ўзбек қизалоғи Марям ҳам иштирок этиб, 5 ёшгача бўлган қарийб 30 нафар иштирокчи ичидан 100 дан 98 балл билан 2-ўринни қўлга киритди.
Марямнинг ота-онасининг Azon.uz’га хабар беришича, қизалоқ яқиндагина 3 ёшни қарши олди. Лекин, ёш бўлишига қарамасдан мусобақада иштирок этиб, ҳайъат аъзоларини ўз билими билан лол қолдирди. Марям ўзининг бу ютуғи билан Редмонд масжиди имоми бўлмиш Имом Набеэлнинг олқишига сазовор бўлди.[/b]
[i]manba :http://azon.uz/content/views/uch-yoshli-uzbek-qizi-amerkadagi-qorilar[/i] MasterLeo (19 Oct 2017 21:10) Rasm Armancheek (19 Oct 2017 22:11) Ajoyib qoyil HaKKeRJoN (20 Oct 2017 00:28) Ajoyib maladez Erkatoy (20 Oct 2017 01:16) MashaAlloh Manba: https://uzmasters.ru/forum/3/8/1981/