UMUMIY BO'LIM
|
Dunyo yangiliklari
|
Mavzu:
ўзбек халқига ҳамдардлик сифатида
Mavzu fayllari
(0)
2016 йил 25 ноябрь санаси Куба республикаси тарихида қора сатрлар билан қайд этилади. Давлат ва сиёсат арбоби, ҳозирги Куба давлати асосчиси Фидель Алехандро Кастро Рус дунёдан кўз юмди. Таъкидлаш жоизки, Куба Ўзбекистон билан дўстона алоқаларни сақлаб қолган давлат ҳисобланади. Фидель Кастро 1963 йил апрелидан-июнь ойи бошигача бўлган муддатда СССРга уюштирган кенг қамровли сафари чоғида Ўзбекистонга ҳам келиб, республиканинг турли ҳудудларида, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида бўлган. Шу билан бирга, 2016 йил 2 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов вафот этгани муносабати билан ўзбек халқига ҳамдардлик сифатида мамлакатда мотам эълон қилган ягона давлатдир. Куба раҳбариятининг қарорига кўра, 2016 йил 3 сентябрь тонгги соат 6:00дан тунги 24:00гача барча давлат идораларида Куба давлат байроқлари туширилган эди.
Yuklab olish
Onlayn 121 (0/121)
Forumga a'zo bo'lish
Forumdan qidirish
Bosh sahifa