Mavzu: Islom Karimov xotirasiga iftorlik
1. BaDBoY (M) (896) [off] | TXT | 4| 16 Jun 2017, 08:25
Барча вилоятларда Ислом Каримов хотирасига бағишланган ифторлик дастурхонлари ёзилди
.
.
15 июнь куни Тошкент шаҳрида "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби" мавзусида видеоселектор анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарлари, дин арбоблари, "Нуроний" ва "Маҳалла" жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари, ҳокимликлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, исломий таълим муассасалари мутасаддилари ва талабалари, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Унда ижтимоий-маънавий соҳани янада ривожлантириш, оилаларимиз, маҳаллаларимизда, бутун жамиятимизда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш, ёшлар тарбияси, тинч-осуда ҳаётимизни, муқаддас динимиз поклигини асраш вазифаси бугунги кунда қандай улкан аҳамият касб этаётгани борасида сўз борди.

Шунингдек давлат раҳбари барча уламоларни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган ифторлик дастурхонларига таклиф этди.

"Биринчи Президентимиз муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов томонидан мамлакатимиз мустақиллигини барча соҳаларда мустаҳкамлаш, хусусан, муқаддас динимизни тиклаш, унинг поклигини сақлаш, жамиятимизда диний бағрикенглик, миллатлар ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини қарор топтиришда улкан ишлар амалга оширилганини барчамиз яхши биламиз.


Бугун, Оллоҳ розилиги йўлида халқимизнинг улуғ фарзанди Ислом Каримов хотирасига бағишлаб юртимизнинг барча вилоятларида ифторлик маросимлари ташкил этилмоқда.

Шу фурсатдан фойдаланиб, сиз, азизларнинг барчангизни кечки пайт “Наврўз” мажмуасига таклиф этишга ижозат бергайсиз. Тутган рўзаларингиз даргоҳида қабул бўлсин", деди давлат раҳбари.

Шу куни юртимизнинг турли ҳудудларида Биринчи Президент хотирасига бағишланган ифторлик дастурхонлари ёзилди. Жумладан, Андижон шаҳридаги “Тошкент премиум” ресторанида Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ифторлик ташкил қилинди. Унда вилоятдаги фахрийлар, диний уламолар, кенг жамоатчилик вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар учун дастурхон ёзилди. Бу ҳақда "Кун.уз"нинг Андижондаги мухбири Элмурод Эрматов хабар берди.


Ифторлик аввалида сўз олган вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов биринчи президентимиз томонидан мустақиллигимизни мустаҳкамлаш йўлида амалга оширилган эзгу ишлар, юртимизда муқаддас динимизни софлигини сақлаш борасида олиб борилаётган амаллар ҳақида сўзлади.

Шунингдек Қуръон оятлари ўқилиб, Ўзбекистон заминда эл фаровонлиги йўлида хизмат қилиб ўтганлар, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлишини, хонадонларимизда ҳамиша тинчлик ҳукм суришини тилаб дуолар қилинди.
Ijobiy (1): CoderUz,
Ma'lumotlar
Mavzu id raqami: 1432
Mavzuga oid xabarlar soni: 1 ta
So'ngi faollik vaqti: 16 Jun 2017, 08:27
Mavzuni ko'rishgan: 4 kishi
» txt shaklida yuklab olish
» Mavzudagi yangi xabarlardan xabardor bo'lishni rad etish
uzmasters.ru Onlayn 235 (0/235)
uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
uzmasters.ru Forumdan qidirish
uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru