JAMIYAT VA INSON
|
Tadbirkorlik va tijorat
|
Mavzu:
Tomorqa.Mehnat.Uz O'z biznesingni boshla
Mavzu fayllari
(5)
Бедана тухумини хона ҳароратида 30 кун, совутгичда 60 кунгача сақлаш мумкин. Тадқиқотчилар ва табиблар бедана тухумини исътемол қилишнинг инсон организмидаги ҳеч бир аъзога зарари, салбий таъсири йўқлигини аниқлашган. Бедана гўшти етиштиришни мақсад қилганлар учун эса бир квадрат метр майдонда 20–30 беданани парваришлаш тавсия этилади. Унинг гўшти юқори калорияга эга, тўйимлилиги, мазаси ва парҳезбоплиги жиҳатидан қуён ва товуқ гўштидан устун туради. Юрак, ошқозон, жигар, ўпка, буйрак касалликларида истеъмол қилинади, сурункали касалликларни даволашда асқотади, ҳаётий тонусни оширади ва суякларни мустаҳкамлайди. Бедана қафасидаги ҳароратни мунтазам 25 даража атрофида сақлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Аммо вояга етган беданалар, ҳатто, иситилмайдиган қафасларда ҳам қишни бемалол ўтказа олади. Танасидаги юқори ҳарорат, зич иссиқ патлари ва хашак ичига кириб олиши уларни совуқдан асрайди. Одатда битта бедана саккиз ой боқилади, шундан олти ой давомида тухум олинади, саккиз ойдан сўнг гўштга сўйилади. Битта бедана олти ой давомида тахминан 130 тача тухум беради. Буни беданалар сонига кўпайтириб, даромадни чамалаш мумкин. Масалан, 30 кунлик 200 мода беданангиз бор бўлса, уни боқиш учун бир суткада ўртача олти килограмм ем сарфланади. Агар шунча беданани тўғри озиқлантирсангиз, ойига 4800 донагача тухум олишингиз мумкин. Бедана касалликлаинингр олдини олиш. Бедана солинган қовоқни мунтазам тарзда тозалаш уни тез-тез дезинфекциялаб туриш тавсия этилади. Шунингдек, уларни боқувчи кишининг ўзи ҳам санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя қилишга алоҳида эътибор қаратиши зарур. Эркаклар учун энг фойдали маҳсулотлар ҳақида гап кеца, кўпчиликнинг кўз ўнгида биринчилардан бўлиб бедана тухуми гавдаланади. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки бедана тухуми товуқ тухумига қараганда бир неча баробар кичик бўлса ҳам, унинг таркибидаги эркаклар саломатлиги учун фойдали бўлган моддалар, микро ва макро элементлар, витаминлар 3-4 марта зиёдроқ. Масалан, тухумдаги калий моддаси товуқ тухуминикига қараганда беш баробар кўпроқ. Темир моддаси эса 4,5, В1 ва В2 витаминлари 2,5 марта ошиқроқ. Шунингдек, унда А витамини, РР витамини (никотин кислотаси), фосфор, мис, кобалт ва аминокислоталар ҳам сезиларли даражада мўлроқ. Вазни 8-14 грамм келувчи бедана тухуми таркибида микрофлора ривожланишига тўқсинлик қилувчи лизоцим амикислотаси мавжудлиги боис у тезда айнимайди. Уни хона ҳароратида 30, музлаткичда 60 кунгача бемалол сақлаш мумкин. Лизоцимнинг яна бир ижобий хусусияти шундаки, у бактерия ҳужайралари қобиғига шикаст етказа олиш қобилиятига эга бўлиб, турли саратон тўқималарига қарши самарали кураша олади. Товуқ тухумидан фарқли равишда, бедана тухими таркибидаги овомоксид оқсили ушбу маҳсулотга аллергияси мавжуд кишиларга ҳам тавсия этилади. Зеро, бедана тухумидан олинган овомоксид аллергияга қарши дори воситаларида қўлланилади. Маълумки, юрак қон-томир касалликлари эркакларнинг биринчи даражали “душмани” ҳисобланади. Бедана тухуми таркибида холестерин моддаси учрамайди, у қонни тозалаш, қон босимини меъёрлаштириш, гемоглабин миқдорини ошириш ҳамда организмдан радионуклидлар, қондаги зарарли моддаларни чиқариб юбора олади.
Yuklab olish
Onlayn 206 (0/206)
Forumga a'zo bo'lish
Forumdan qidirish
Bosh sahifa