JAMIYAT VA INSON
|
Tadbirkorlik va tijorat
|
Mavzu:
Tomorqa.Mehnat.Uz O'z biznesingni boshla
Mavzu fayllari
(5)
Эркак киши ўз саломатлиги ҳақида қанчалик қайғурса, оила аъзолари, фарзандларининг жисмоний ҳолати тўғрисида ҳам шунчалик масъул саналади. Шуни унутмангки, ҳар куни икки дона бедана тухумини тановул қилиб ўсган бола тенгдошларига қараганда соғломроқ, кучлироқ бўлиб вояга етади. У ўз хотирасидан ҳам шикоят қилмайди, асаб тизими мустаҳкам бўлиб, кўзлари ҳам “чўққидаги бургут билан кўз уриштиради”. Шу билан бирга, улар организми меъёрда ривожланиб, камроқ касал бўлишади. Буни яхши билган японлар аллақачон мактабларда болалар овқатланиш рационига кунига иккитадан бедана тухуми киритишган. Мунтазам равишда бедана тухумини истеъмол қилиб юрганлар юрак хасталиклари, қандли диабет, туберкулёз, бронхиал астма, жигар, ошқозон, буйраклар, қалқонсимон без, камқонлик, асаб тизими касалликларидан камроқ шикоят қилишади. Энг муҳими, бедана тухуми эркакларнинг жинсий қувватини оширишда қўлланилади. Масалан, болгарлар ундан “Ёшлик” коктейлини тайёрлашади. Бунинг учун 100 мл газли сув, бир ош қошиқ лимон шарбати, бир ош қошиқ асал, 20 гр коняк ва 2 дона бедана тухуми идишга солиниб, яхшилаб аралаштирилади. Мазкур ичимлик жинсий қувватни ошириш мақсадида ҳар куни истеъмол қилинади. Бедана тухумининг фойдаси фақатгина мунтазам истеъмол қилингандагина сезилади. Бунинг учун катталар кунига 3-5тадан, болалар эса 2-4 донадан (тана вазнига қараб) наҳорда, овқатланишдан камида 30 дақиқа аввал оч қоринга хомлигича ёки қайнатилган ҳолда истеъмол қилишлари лозим. Унинг ортидан илиқ сув ёки мева шарбати ичиш фойдали. Муолажалар эса 3-4 ой давом этади. Тартибга қатъий риоя қилган кишилар бедана тухумининг самарасини иккинчи ҳафтаданоқ сезишлари мумкин.
Yuklab olish
Onlayn 176 (0/176)
Forumga a'zo bo'lish
Forumdan qidirish
Bosh sahifa