uzmasters.ru Kirish
uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
INTERNETDA TIJORAT | Internetda pul ishlash |
Mavzu: O'zbek bloggerlariga Tanlov
Mavzu fayllari (0)
1. wmSHAXZODBE (M) (722) [4m] |TXT| 29|7 Apr 2018, 12:04
Блогерлар чемпионати бошланишига 5 кун қолди. Мукофот жамғармаси 60 миллион сўмдан ошди!
https://www.xabar.uz/0vy
Роппа-роса беш кундан сўнг, яъни 2018 йилнинг 10 апрель куни Ўзбекистон блогерлари чемпионатига старт берилади. «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ҳамдаЎзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондитомонидан ҳамкорликда ташкил этилаётган Блогерлар чемпионатининг мукофот жамғармаси бугунга келиб 60 миллион сўмдан ошиб кетди.
Шундан 46 миллиони 1,2,3-ўрин соҳибларига аталган бўлса, қолгани ўндан зиёд номинацияларнинг ғолибларига қимматбаҳо совға шаклида топширилади:
1-ўрин (1 та):15 миллионсўм.
2-ўрин (2 та):ҳар бирига8 миллионсўмдан.
3-ўрин (3 та):ҳар бирига5 миллионсўмдан.
Танлов 3 босқичда ўтказилади.
Биринчи босқичга аризалар 10–30 апрель оралиғида қабул қилинади. Иштирокчилар танлов учун махсус ташкил қилинган платформаорқали рўйхатдан ўтишлари лозим. Биринчи босқич учун 2017 йил 10 апрелдан 2018 йил 30 апрелга қадар ёзилган блогпостлар тақдим этилиши мумкин. Блогпостлар 2018 йилнинг 30 апрель соат 23.59 гача қабул қилинади. Ушбу муддатдан кечиккан иштирокчиларнинг блогпостлари танловга қабул қилинмайди. Биринчи босқич натижасига кўра 50 нафар блогер кейинги босқичга йўл олади.
Танловнинг иккинчи босқичида биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган блогерлар 8–22-май кунлари янги блогпост ёзиши керак. Иккинчи босқичда 8 майдан аввал эълон қилинган блогпостлар кўриб чиқилмайди. Блогпостларни 22 май куни соат 23.59 гача топшириш шарт. Ундан кечиккан иштирокчиларнинг аризаси қабул қилинмайди. Иккинчи босқич натижалари 27 май куни эълон қилинади ушбу босқичда энг яхши натижа кўрсатган 20 нафар блогерФинал босқичигайўл олади.
Мавзуга доир:
Мукофот жамғармаси 50 миллион сўмдан зиёд Блогерлар чемпионатига старт берилмоқда
Танловнинг финал босқичида иккинчи босқичдан муваффақиятли ўтган 15 нафар блогер 28 май — 6 июнь кунлари янги блогпост ёзиши шарт. Финалда 28 майдан аввал эълон қилинган блогпостлар кўриб чиқилмайди. Блогпостлар топширишнинг энг сўнгги муддати 6 июнь соат 23.59 ҳисобланади. Ундан кечиккан иштирокчиларнинг аризаси қабул қилинмайди. Финал босқичига тақдим этилган ишлар учун 10 июнгача овоз берилади. Чемпионатнинг якуний натижалари 14 июнь куни эълон қилинади.
Блогерлар чемпионатининг шартлари, қоидалари, ижодий ишларга қўйиладиган талаблар ва бошқа маълумотларни тез орада маълум қиламиз!
Эслатиб ўтамиз, Блогерлар чемпионати ўзбек тилида блог юритувчи блогерларни рағбатлантириш, блогерлар томонидан ёзилган фикрларини кенг жамоатчиликка етказишда кўмаклашиш, жамиятдаги турли муаммоларни муҳокама қилиш ва бу орқали жамоатчилик фикрини шакллантириш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижи ва нуфузини юксалтириш, ташкилотлар ҳамда блогерлар ўртасида узвий алоқаларни йўлга қўйиш, ўзбек блогерлари ўртасида ижодий ва дўстона муҳитни шакллантириш, интернет тармоғида ўзбек тилидаги фойдали ресурсларни бойитиш мақсадида ташкил этилмоқда.
Ҳозирча чангиб қолган блогларингизни тартибга келтириб, мусобақага шайланаверинг! Бу галги чемпионат аввалгиларидан мутлақо бошқача руҳда ўтиши учун қўлдан келган ҳамма ишни қилаяпмиз. Аввалгиларидан фарқли равишда мазкур чемпионатда ғолиб ва совриндор бўлиш имконияти анча юқори.
Хуллас, олдинда бизни ўта қизғин ўтиши кутилаётган танлов кутиб турибди. Сиз ҳам Блогерлар чемпионатида иштирок этиб, ғолиб бўлишингиз мумкин. Шундай экан, ўз иқтидорингиз ва омадингизни синаб кўришдан тортинманг! Дадилроқ бўлинг!
Dunyoda ilmdan boshqa najot yo'q va hech qachon bo'lmagan.


BLOGGNI QAYSI SAYTDAN OCHADI
2. wmDIYORBEK (109) [off] |TXT| 26|7 Apr 2018, 13:59
Forumda xam bloggerlar bormi?
3. Ashurov(2579) [off] |TXT| 21|5 Jun 2018, 20:28
DIYORBEK (7 Apr 2018, 13:59):
Forumda xam bloggerlar bormi?
DIYORBEK, Bor albatda...
Ma'lumotlar
Mavzu id raqami: 2543
Mavzuga oid xabarlar soni: 3 ta
So'ngi faollik vaqti: 5 Jun 2018, 20:28
uzmasters.ru Onlayn 55 (16/39)
uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
uzmasters.ru Forumdan qidirish
uzmasters.ru Bosh sahifa
uzmasters.ru