Kirish A`zo bo`lish
KOMPYUTER VA TEXNIKA | Avto-Olam |
Mavzu: Avtomobil Turlari ! Bilib qo'ygan yaxshi.
Mavzu fayllari (0)
1. GoldBerg (M) (142) [off] | TXT | 21| 10 Dec 2017, 10:45
Xullas internetdan qidirib copy qilib oldim
Седан
Седан — икки қатор тўлиқ ҳажмли (катта ёшли йўловчилар учун етарлича қулай бўлган) ўриндиқлар, салондан алоҳида бўлган юкхона ва орқа ойнада юқорига кўтариладиган эшиги бўлмаган енгил автомобиль кузови тури. Яхши таниш вакиллари — Nexia, Cobalt.

Хэтчбек
Хэтчбек – орқа ойнасида юқорига кўтариладиган эшик, орқа осмаси калта бўлган кузов тури. Яхши таниш вакили — Spark, Matiz.

Универсал
Универсал – орқа ойнасида эшиги ва салон билан бирлаштирилган юкхона ҳамда юкхона қопқоғи орқа қисмга қадар узайтирилган кузов тури. Энг сўнгги универсал кузовли автомобиллар — Chevrolet Corvette, Volvo V90, Fiat Tipo Estate.

Лифтбэк
Лифтбэк – седан, универсал ва хетчбек ўртасидаги тур. Хетчбэкдан орқа осмасининг узунлиги билан фарқ қилади: лифтбэкнинг орқа қисми седанники каби узун бўлади. Томнинг орқа қисми эса қия ва кам ҳолларда поғонасимон бўлиб, седанни эслатади. Яхши таниш вакиллари — LADA Granta.

Купе
Купе – икки эшикли енгил автомобиль кузови. Бир ёки икки қаторли ўриндиқлар, салонга туташмаган юкхона ҳамда орқа эшиксиз. Орқа йўловчилар бўлинмасининг ҳажми 0,93 м³дан ошмайди. Энг сўнгги тақдим этилган купе кузовли автомобиллар — Bentley Continental GT Speed, Chevrolet Camaro ZL1.

Кабриолет
Кабриолет – икки эшикли, юмшоқ ёки қаттиқ материалдан тайёрланадиган юқори қисми йиғилувчи енгил автомобиль кузови тури. Ўриндиқлар сони икки ёки ундан зиёд бўлиши мумкин. Энг сўнгги тақдим этилган кабриолет кузовли автомобиллар — Citroen E-Mehari, Mercedes-Benz C-Class.

Родстер
Родстер икки ўриндиқли томсиз ёки қаттиқ томли енгил спорт автомобили кузови тури. Кўп ҳолларда эшиклари бўлмайди. Яхши таниш вакиллари — Mazda MX-5, Mercedes-Benz SL.

Тарга
Тарга – 2 ўринли спорт автомобилига ўхшаш, том қисми олд ойналар билан, ўриндиқлари эса том ёки орқа орқа ойна билан мустаҳкам туташган кузов тури. Шунингдек, ўриндиқ орқасида roll bar – хавфсизлик дўғаси (ёйи) мавжуд.

Лимузин
Лимузин – ёпиқ кузов тури. Одатда ҳайдовчи ва салон ўртасида кўтариладиган ойна ўрнатилади. Кузов одатий седанга қараганда турли даражада узун бўлади.

Стретч
Стретч – ёпиқ кузов тури, олд ва орқа эшиклар ўртасида қўшимча жисмоний кесма мавжуд бўлиб, салонни узайтириш имконини беради.

Йўлтанламас
Йўлтанламас – ёпиқ автомобиль кузови тури. Ҳар қандай йўлда ёки махсус йўл қопламалари бўлмаган жойларда ҳам ҳаракатлана олади, ости қисми (клиранс) ердан анча баландда туради. Яхши таниш вакиллари — Toyota Prado.

Кроссовер
Кроссовер – ёпиқ автомобиль кузови тури. Йўлтанламас ва универсал ёки хетчбек хусусиятларини ўзида мужассамлаштиради. Яхши таниш вакиллари — Kaptiva.

Пикап
Пикап – икки ўриндиқли тижорий автомобиль кузови тури бўлиб, очиқ юк платформасига эга. Яхши таниш вакиллари — Nissan Titan, Chevrolet Colorado.

Фургон
Фургон – икки ўриндиқли тижорий автомобиль кузови тури. Ёпиқ юк платформасининг орқа деворига эшик ўрнатилади. Яхши таниш вакиллари — « Газел«, LADA Largus

Минивэн
Минивэн – ёпиқ автомобиль кузови тури бўлиб, салон юкхона билан қўшилиб кетган. Одатда — уч қатор ўриндиқ ўрнатилади. Салоннинг ички ҳажми кенгайтирилган. Салонга энг кўпи билан 8 киши жойлашади. Яхши таниш вакиллари — Orlando.

Вагон
Вагон – салон ичида ўтиш мумкин бўлган унча катта бўлмаган микроавтобусларда қўлланилувчи кузов тури. Унинг асосий ўзига хослиги юкхона ёки мотор учун алоҳида бўлинма мавжуд бўлмайди. Яхши таниш вакиллари — Damas
Oxirgi o'zgarish: GoldBerg (10 Dec 2017, 10:47)
Ijobiy (1): Young_MasTeR,
Raxmat aytdi (1): ARMAKS,
2. wega (1) [off] | TXT | 11| 28 Feb 2019, 20:03
Diqqat yangilik!
O'zbekistonda ilk elektromobil ishlab chiqarildi.Buxorolik Said G'ulomov 14 nafar jamoasi bilan elektromobil ixtiro qildi.Aytishicha avtomobil narxi 110-150 mln so'm atrofida bo'lar ekan.Avtomobilning balandliga Kobalt balandligida.
d2dfa21998f22182484563420a2756b90228.jpg

Yuklangan: 52 marta (94.57KB)
Oxirgi o'zgarish: wega (28 Feb 2019, 20:05)
3. dimauz (432) [off] | TXT | 11| 28 Feb 2019, 20:05
wega (28 Feb 2019, 20:03):
Diqqat yangilik!
O'zbekistonda ilk elektromobil ishlab chiqarildi.Buxorolik Said G'ulomov 14 nafar jamoasi bilan elektromobil ixtiro qildi• • •
wega, Xorazmlik okamiz spark blan cobaltni allaqachon elktrda yuradgan qilib ishlab chiqqan edi uzbda
4. ADMINKA (435) [off] | TXT | 9| 28 Feb 2019, 20:17
Nexia3 avtosida shevrolet va ravon imblemasi bor, nega bitta mashinada ikki xil belgi bor bir biridan avzallik va farqi qanaqa
Ma'lumotlar
Mavzu id raqami: 2179
Mavzuga oid xabarlar soni: 4 ta
So'ngi faollik vaqti: 28 Feb 2019, 20:17
uzmasters.ru Onlayn 67 (8/59)
uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
uzmasters.ru Forumdan qidirish
uzmasters.ru Bosh sahifa
Reytingdagi saytimiz: UZFOR.UZ - Bizning forum [+]
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru