Bloglar | Futbol | Расман. ЖЧ-2022 да 32та терма жамоа қатнашади
Бироз вақт муқаддам 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати мусобақасида 48 та жамоа қатнашиши мумкинлиги ҳақида хабарлар берилган эди. ФИФА бу борада қарор қабул қилди.
Қатарда ўтадиган мундиалда 32та терма жамоа қатнашади. Бу ҳақида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ФИФАга асосланиб, расман маълум қилди. Бўлажак мундиалда терма жамоалар сонини 32тадан 48тага ошириш масаласи ҳар томонлама ўрганиб чиқилган ҳамда ҳозирда бу қарорни қабул қилишнинг иложи йўқ эканлиги бўйича хулосага келинган.
ФИФА агар жаҳон чемпионати иштирокчилари сони 48тага ошадиган бўлса мусобақани қабул қиладиган Қатар мамлакати ташкилий масалаларни ҳал қилишга улгурмаслигини инобатга олиб, ҳозирча бу қарордан воз кечди.
Шу тариқа жаҳон чемпионати саралаш баҳслари ҳам ҳеч қандай ўзгаришларсиз аввалги форматда ўтади. 5 июнь куни бўлиб ўтадиган ФИФАнинг навбатдаги конгрессида жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини ошириш масаласи муҳокама қилинмайди.
Ma'lumotlar
Yaratilgan vaqt: 25 May 2019, 15:30
Muallif: @RM_FANAT (28)
Raxmat aytishgan: 0 kishi
Fikrlar: 0 ta
Ko'rilgan: 2 marta
Shikoyatim bor
Blog bilan bo'lishish
uzmasters.ru Onlayn 208 (0/208)
uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
uzmasters.ru Forumdan qidirish
uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru