«Барселона» етакчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг сўнгги турида «Эйбар» дарвозасига иккита тўп киритди ва мавсум якунига кўра Ла Лигада урилган голлари сонини 36тага етказди. Шу тарзда у олтинчи бор Пичичи совринини қўлга киритди.
Аргентиналик ҳужумчи бу борада Тельмо Сарранинг тарихий рекордини такрорлади. «Атлетик»нинг афсонавий ҳужумчиси ўз фаолиятида олти бор энг яхши тўпурар бўлган (1944/45, 1945/46, 1946/47, 1949/50, 1950/51, 1952/53 йилларда).
Шунингдек, Месси бу мавсумда ўзининг олтинчи «Олтин бутса»ни ҳам қўлга киритишга яқин турибди. Бу натижа ҳам яққол рекорд ҳисобланади (таъқибчиси Криштиану Роналду ҳисобида 4 соврин бор). Ушбу соврин Европанинг энг яхши тўпурарига топширилади.
Ҳозирда «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳисобида 32 гол бор ва у Мессидан ўзиб кетиши учун Франция чемпионатининг сўнгги турида 5та гол уриши лозим.
Ma'lumotlar
Blog bilan bo'lishish