Bloglar | Har xil ma'lumotlar | Сабзи хакида ачоиб фактлар
1. Сабзининг асосий ватани Афғонистон ҳисобланади. Аммо тарихий маълумотларда эрамиздан аввалги мингинчи йилларда ҳам Ўрта Осиёнинг бошқа ҳудудларида ҳам бу ўсимлик мавжуд бўлгани ҳақида битиклар бор.
2. Қадимий мисрликлар сабзини ўз даврида тиббиёт мақсадларида ишлатишган.
3. Ёзишларича, ўн еттинчи асрга қадар сабзи сиёҳ рангида бўлган. Баъзан у оқ, қора рангда ҳам кўзга ташланган. Лекин ўша даврларда сабзининг ифори ҳам, таъми ҳам бўлмаган.
4. Ўн иккинчи асрга қадар Европада сабзи фақат отларга ем сифатида берилган. Кейинчалик испанияликлар сабзини мой, уксус ва туз билан бирга истеъмол қила бошлашди. Италияда эса сабзи асалга аралаштирилган ҳолда истеъмол қила бошланди.
5. Оловранг сабзини биз ерликларга нидерландлар ҳадя этган. Ўшанда Нидерландия шаҳзодаси Уильям Оранжский бу рангни жуда ёқтирган. Мутахассислар шаҳзодани хурсанд қилиш мақсадида сабзининг оловранг турини етиштиришган.
6. Сабзининг организмга жуда фойдаси катта. Диетологлар ҳар бир одамга бир йилда 9 кило сабзи истеъмол қилишни маслаҳат беришади.
7. Сабзи қайнатилганда, таркибидаги антиоксидантлар миқдори камида 30 фоизга ортади.
8. Улуғ Ватан уруши даврида аскарларга одатий чой ўрнига сабзили чой тарқатишган. Немислар эса ўз аскарларига сабзидан кофе тайёрлаб беришган.
9. Россия ҳайвонот боғларида малла, оловранг қулоқли мушуклар ранги янада ёрқин тус олиши учун уларга кунига бир-иккитадан хом сабзи берилади.
10. Американинг Калифорния штатига қарашли Холтвиль шаҳарчаси жаҳон сабзи маркази саналади. Ҳар йил февралда бу ерда сабзи фестивали бўлиб ўтади.
11. Дунёдаги энг узун сабзини ноттингемширлик Жо Атертон етиштирган. Бу сабзининг узунлиги 5, 84 метрга тенг бўлган. Энг оғир сабзи эса Аляскада сақланади. Унинг вазни 8, 61 кило келади.
12. Сабзи шарбати қон томирларни тозалашда муҳим аҳамият касб этади.
Manba:hordiq.uz
Ma'lumotlar
Yaratilgan vaqt: 22 Jun 2019, 07:07
Muallif: @Najmiddin (25)
Raxmat aytishgan: 0 kishi
Fikrlar: 0 ta
Ko'rilgan: 3 marta
Shikoyatim bor
Blog bilan bo'lishish
uzmasters.ru Onlayn 192 (0/192)
uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
uzmasters.ru Forumdan qidirish
uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru