Bloglar | Adabiyot va tarix | Boylik istagan kosib...
БОЙЛИК ИСТАГАН КОСИБ

Икки дўст йўлда учрашиб қолди. Бир-бирини анчадан бери кўрмаганликлари боис узоқ суҳбат қурдилар. Шунда улардан бири дўстига:

- Қанийди кўп бойлигим бўлса! Очларга таом, ёлғизларга мадор, ночорларга шифо бўлардим! Лекин афсус, Худо бойлик бермади-да! Қўлимда косиблик ҳунари-ю, қари онамдан бошқа ҳеч нарсам йўқ! Баъзан, онамнинг қайсарликларидан чарчаб кетаман! – деди нолиб.

Бу гапларни диққат билан тинглаган иккинчи дўст, армондаги биродарига шундай деди:

- Хафа бумагину дустим, бой булсанг сахий булишингга ишонмайман! Узинг ўйлаб кўр, сен қўлингда хунаринг бўла туриб, битта-ю битта онангга химмат қилишдан нолияпсан. Агар пулинг бўлганида бегоналарга яхшилик қилармидинг?! Аллоҳдан яна давлат сўрагунча, борининг шукрини адо этгин!

Косиб йигит бу гапларга бирор нарса дея олмай, ўйланганча қолди.
Ma'lumotlar
Yaratilgan vaqt: 4 Jul 2019, 14:37
Muallif: @Boss (6)
Raxmat aytishgan: 0 kishi
Fikrlar: 0 ta
Ko'rilgan: 2 marta
Shikoyatim bor
Blog bilan bo'lishish
Reytingdagi saytimiz: MaZMunLi.UZ MAZMUNLI SUHBAT [+]
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru