Башанг кийиниб олган киши бозорда айланиб юриб, ёғ сотадиган аёлга дуч келди.
Киши: Эй сен, нима сотяпсан? - деди.
Аёл: Ёғ сотяпман, жаноб. - деди.
Киши: Кўрсатгинчи! - деди.
Аёл бошидаги ёғ идишини тушираётганида у кишининг чиройли кийимининг устида бир неча томчи сачради. Ғазаби келиб: Эй аёл, ақлинг жойидами? Либосимни расво қилдинг! Пулини тўламагунингча, жойимдан жилмайман! - деди.
Аёл: Кечиринг, жаноб. Бехосдан бўлди. Мен бир мискин аёлман. Қандай тўлайман? - деди.
Киши: Тўламагунингча кетмайман! - деди.
Аёл: Қанча туради, кийимингиз? - деди.
Киши: Минг дирҳам! - деди.
Аёл: Шунча пул менда нима қилсин? - деди.
Киши: Буёғи билан ишим йўқ! Тўлайсан, вассалом! - деди.
Аёл: Раҳмингиз келсин, жаноб. Мени шарманда қилманг! - деди.
У киши аёлга дағдаға, жанжал қилаётганини эшитиб бир йигит келди. Аёлдан сўради. У воқеани айтиб берди.
Йигит: Мен бераман, ўша маблағни! - деди, ва минг дирҳам берди. Киши битталаб санаб олиб, кетишга шайланганди.
Йигит: кўнглингиз жойига тушдими?
Киши: Нима демоқчисан? - деди.
Йигит: Кийимнинг пулини олдингизми? - деди.
Киши: Ҳа! - деди.
Йигит: Кийим қани? - деди.
Киши: Нима? - деди.
Йигит: Сизга кийимларингизнинг пулини бердик. Уни сотиб олдик. Бизга беринг, энди! - деди.
Киши: Яланғоч кетаманми? -деди.
Йигит: У ёғи билан ишим йўқ .
Киши: Кийимни бермасамчи? - деди.
Йигит: Унда пулини беринг! - деди.
Киши: Минг дирҳам - а? - деди.
Йигит: Сизга берган нархни сўрамаяпмиз! - деди.
Киши: Минг дирҳам, бердинг-ку? - деди
Йигит: Уни икки минг дирҳамга сотамиз! - деди.
Киши: Жуда кўпку? - деди
Йигит: Қимматлик қилса, марҳамат, хоҳишингиз. Кийимни беринг! - деди.
Киши: Мени шарманда қилмоқчимисан? - деди.
Йигит: Бироз олдин сиз ҳам бу аёлни шарманда қилмоқчи эдингиз-ку? -деди.
Киши: Бу - зулм, - деди.
Йигит: Зулм ҳақида СИЗ гапиряпсизми?! - деди.
Кибрли киши хижолат бўлиб, бошини эгди. Пулни йигитга қайтариб, аёлни кечирди.
Йигит у пулларни аёлга ҳадя қилди. Воқеа гувоҳлари йигитни дуо қилишди.
Ибрат:
➖Муаммоларнинг ечими заковват, ҳикмат ва баъзан қурбонлик талаб қилади.
➖Ожизларнинг хўрланишига индамай қараб туришингиз, имонингизнинг ўта заифлигидан далолатдир.
➖Мазлумларни қўллаш, сиз учун арзимас ишдир. Лекин у учун унутилмас ёрдам бўлади.
➖Кибр инсонни бошқалар олдида қийматини туширади. Гуноҳга сабаб бўлади.
Ma'lumotlar
Blog bilan bo'lishish