Bloglar | Har xil ma'lumotlar | Китоб хакида ачоиб фактлар
1. Дунёдаги илк китоблар икки минг йил олдин пайдо бўлган. Улар дарахт ва шам эритмасидан тайёрланган. Аммо Присс қўлёзмаси деб номланган қадимий китоб беш ярим минг йил олдин папирус ёрдамида ёзилган экан.
2. Дунё бўйича жами 130 миллионта китоб мавжуд. Бу китобларнинг донаси эмас, асарлар миқдори асосида ҳисоб-китоб қилинган.
3. Энг сирли китоб сифатида Войнич қўлёзмаси эътироф этилади. Бу китобда қайсидир ўсимлик ҳақида сўз боради. Бироқ китоб инсоният тарихида мавжуд бўлмаган тилда ёзилгани боис олимлар ҳали ҳануз уни ўқий олишмаяпти.
4. Дунёдаги энг қиммат китоб «Лестер мажмуаси» деб номланиб, Леонардо да Винчи қаламига мансуб. Китоб кимошди савдосида Билл Гейтсга 24 миллион долларга сотилган. Ажабланарлиси, ушбу китобни кўзгу ёрдамисиз ўқиб бўлмайди.
5. «Минг бир кеча» эртагини деярли барчамиз ўқиб чиққанмиз. Аммо бир нарсани билмаймиз. Китобнинг дастлаб чоп этилган вариантида Оловиддин араб эмас, хитойи сифатида тасвирланган.
6. Л. Кэрроллнинг «Алиса мўъжизалар мамлакатида» китоби сотуви Хитойда қатъиян тақиқлаб қўйилган. Бунга асардаги ҳайвонларнинг ҳам инсон тилида гапириши сабаб қилиб кўрсатилган.
7. Хорвард кутубхонасида тўрт дона китоб сақланади. Айтишларича, бу китоблар одам терисидан тайёрланган экан.
8. «Робинзон Крузо» асарининг давоми ҳам бор. Унда худди ўша биринчи асардаги қаҳрамон иккинчи маротаба кема ҳалокати туфайли кимсасиз оролга тушиб қолади ва минг турли мушкулотларга дуч келган кўйи қуруқлик орқали уйига етиб олади. Қуруқлик эса Россия ҳудуди ҳисобланади.
9. Дунёда китоб чоп этиш технологияси пайдо бўлгандан бери, жами 2 миллиардга яқин китоб нашр этилган.
10. Илк роман сифатида бир минг йилча олдин Японияда битилган «Гэндзи қиссаси» тан олинган.
11. Энг сермаҳсул ижодкор деб ёзувчи Барбара Картлендни айтса бўлади. У ойига иккитадан роман ёзиб, дунё аҳлини аллақачон ҳайратга солиб улгурган.
12. Кўпчилик китобсеварлар ўзи мутолаа қилаётган китобнинг 18- саҳифасига етгач, қизиқиши сўниб, ўқишни тўхтатишади.
13. Қадимий Ассирияда китоб оддий лойдан тайёрланган.
14. Китоб ўғрисини дунё миқёсида библиоклептоман деб аташади.
15. Веллингтонда дунёдаги энг оғир вазнли китоб сақланади. Бу китобнинг соф вазни 50 килограммга тенг.
Manba:hordiq.uz
Ma'lumotlar
Yaratilgan vaqt: 21 Jun 2019, 16:23
Muallif: @Najmiddin (25)
Raxmat aytishgan: 0 kishi
Fikrlar: 0 ta
Ko'rilgan: 2 marta
Shikoyatim bor
Blog bilan bo'lishish
uzmasters.ru Onlayn 192 (0/192)
uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
uzmasters.ru Forumdan qidirish
uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru