Bloglar | Adabiyot va tarix | Urushning so‘ngi qurboni
УРУШНИНГ СЎНГГИ ҚУРБОНИ

Шоикром айвон тўридаги сандал четида хомуш ўтирарди. Аалақачон баҳор келиб, кунлар
исиб кетганига қарамай, ҳамон сандал олиб ташланмагани, аммо ҳеч ким бу тўғрида ўйлаб
кўрмаганини у энди пайқагандай ғаши келди. Бўз кўрпа устидан ёпилган, шинни доғи қотган
қуроқ дастурхон ҳам, ҳозиргина гўжадан бўшаган сопол товоқ, банди куйган ёғоч Қошиқ ҳам
унинг кўзига хунук кўриниб кетди. Аммо бепарволик билан қўл силтади-ю, дўпписини сандал
устига ташлаб ёнбошлади.
Ярим кеча бўлиб қолган, атроф жимжит. Фақат олисларда ит улийди. Айвон тўсинидаги
узун михга илиғлиқ лампочка хира нур таратади. Чироқ атрофида ўралашган чивинлар бир зум
тинмайди. Ҳовлининг ярмигача ариқ тортиб экилган Кулупнай пушталари орасида сув
ялтирайди. Онда-сонда ранг олган қулупнайлар кўзга ташланиб қолади. Қаёқдандир шамол
келди. Ҳовли этагидаги ёнғоқ шохлари бир гувиллаб қўйди. Шоикром уйқу элита бошлаган
кўзлари билан ўша томонга қаради-ю, тер ҳиди анқиб турган лўлаболишга бошини ташлади.
Шу ондаёқ яна ўша товоққа, банди куйган қошиққа кўзи тушиб, тағин ғашланди. «Зиқна бўлмай
ўл! - деб ўйлади хотинини сўкиб. - Азалдан қурумсоқ эди, замон оғирлашгандан буён баттар
бўлди».
Ичкарида чақалоқ йиғлади. Бешикнинг ғирчиллагани эшитилди. Бола худди шуни кутиб
тургандай, баттар биғиллай бошлади. Каттаси ҳам уйғониб кетди шекилли, қўшилишиб
йиғлашга тушди.
Шоикром силтаниб қаддини ростлади.
- Овозини ўчир, Хадича!
Ичкаридан хотинининг бешикни муштлагани, зардали товуши эшитилди:
— Овози ўчса кошкийди! Тўққиз кечасида жин теккан бунга! «Камбағалнинг эккани
унмайди, боласи кўпаяди ўзи, -деб ўйлади Шоикром ижирғаниб. - Шу кунимдан кўра урушга
бориб ўлиб кета қолганим яхшийди».
Уни урушга олишмади. Тўқимачилик комбинатида монтёр етишмасмиди ё ўзи яхши
ишлардими, ҳар қалай, уни олиб қолишди. Шоикром уруш бошланишидан сал олдин уйланган
эди. Уруш бўлди-ю, замона ўзгариб кетди. Бир хил одамлар тирноққа зор. Унинг хотини бўлса,
ёнидан ўтиб кетса ҳам бошқоронғи бўлаверади. Худо бергандан кейин ташлаб бўлармишми, деб
кетма-кет учта қиз туғиб берди. Урушнинг қора қаноти узоқлаб кетган бўлсаям, эрта-индин
Гитлернинг тўнғиз қўпиши кўриниб қолган бўлсаям, ҳамон унинг сояси одамлар бошига
кўланка ташлаб турибди. Ҳали у қўшниникида аза очилади, ҳали бу қўшниникида.
Ҳовли этагидаги пастак эшик ғийқиллади. Шоикром кафти билан кўзини чироқдан пана
қилиб қаради-ю, шу томонга келаётган онасини кўрди. У уйланганидан кейин отадан қолган
ҳовлини ўртадан икки пахса девор олиб бўлишган. Бунгаям бир чеккаси Хадичанинг инжиқлиги
сабаб бўлган эди. Ҳар хил икир-чикир гаплар чиқаверганидан кейин Умри хола рўзғоринг
бошқа бўлса ўзингга қайишасан, деб уларнинг қозонини бўлак қилиб берди. Ўзи кичик ўғли
Шонеъмат билан нариги ҳовлида қолди.
Ранги униққан чит кўйлак устидан нимча кийиб олган Умри хола шарпадай унсиз юриб
келди-да, япалоқ «мусулмон» ғиштдан ясалган зинадан айвонга кўтарилди.
— Ҳали ухламовмидинг? - деди у зинадан энкайиб чиқаётганида сурилиб кетган рўмолини
қайта ўраб.
- Кўрмайсизми, чақалоқ тинчимаяпти. Ўзим итдай чарчаганман.
- Бола бўлгандан кейин йиғлайди-да, - деди Умри хола юпатувчи товушда. — Ётавер,
болам. — У яна ўша унсиз одимлар билан ичкари уйга кириб кетди.
Қайнона-келин бир бало қилиб болаларни тинчитишди. Кейин икковлари бошлашиб
чиқишди. Хадича бир қўлида чойнак-пиёла, бир қўлида зоғора нон келтириб, дастурхон устига қўйди.
- Чой ўлиб қопти, - деди у зоғора ушатаркан.
Умри хола Шоикромнинг ёнбошига, шапарак кўрпачага ўтирди.
- Ол ўзинг ҳам, - деди у томирлари бўртиб чиққан қўллари билан сочилган увоқларни йиғиб
оғзига соларкан. Шоикром онасининг бармоқлари тарс-тарс ёрилиб кетганини энди пайқади.
Илгари ҳам шунақамиди, йўқмиди, эслай олмади.
- Овқатингдан қолмадими? — деди у чўккалаб ўтирганча чой қуяётган хотинига қараб.
Хадичанинг узунчоқ сарғиш юзи қизарди. Айбдордек маҳзун товушда узр сўради:
- Қолмовди-я.
Шоикром унинг қизарганидан ёлғон гапираётганини сезди. Ким билсин, эрталаб ўзига
иситиб бериш учун шунақа деяётгандир...
- Йўқ, болам, овқат керакмас, - деди Умри хола шошилиб. -Хаёл суриб ётиб уйқум ўчиб
кетди... - У бир лаҳза жим қолди-да, ўзига гапиргандай секин қўшиб қўйди: — Пайшанба куни
Комил тайибнинг уйига борувдим. Ҳар куни наҳорга бир косадан қўй сути ичса, дард
кўрмагандай бўлиб кетади, деди.
- Ҳозир қўй сути қатта, — деди Хадича. — Сигир сути отлиққа йўғу... Шу пайтда сигиримиз
туққан бўларди-я.
Шоикром хотинининг гапини эшитмади. Бирдан унинг кўз ўнгида пастак дераза остида
шифтга тикилиб ётган укаси жонланди. Бир ҳовлида туриб ўн кундан буён ҳолини сўрамаганига
афсусланиб, ичидан хўрсиниқ келди.
Ma'lumotlar
Yaratilgan vaqt: 4 Jul 2019, 14:35
Muallif: @Boss (6)
Raxmat aytishgan: 0 kishi
Fikrlar: 0 ta
Ko'rilgan: 2 marta
Shikoyatim bor
Blog bilan bo'lishish
uzmasters.ru Onlayn 317 (0/317)
uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
uzmasters.ru Forumdan qidirish
uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru